RU

Последние новости

01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  0 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  6 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  3 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  18 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  5

"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди Новости

"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Суперлига

“Андижон” — “Сурхон” / “Андижон” — “Динамо”

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги “Андижон” — “Сурхон” учрашуви давомида мухлислар томонидан ҳар хил жисмлар ва елим идишлар майдонга улоқтирилган ҳолатлар қайд этилган.

Шунингдек, Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Андижон” — “Динамо” учрашуви давомида мухлислар тартибсизликлар келитириб чиқариб, майдонга турли хил жисмлар улоқтиришган ва ўйиннинг 88-дақиқасида мухлислар улоқтирган жисм ёрдамчи ҳакамнинг бошига тегиб, унга тан жароҳати етказгани қайд этилган.

Ўзаро муҳокамалардан сўнг “Андижон” клубининг келгуси уй учрашувига стадиондаги трибуналарга томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйиш ҳамда жарима интизом чораларини қўллаш лозим топилди. Бу каби ҳолатлар такрорланган тақдирда “Андижон” клубининг уй учрашувини тўлиқ томошабинларсиз ўтказиш интизом чорасини қўллаш тўғрисида огоҳлантириш берилиши белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Андижон” футбол клубининг келгуси уй учрашувида “Бобур арена” стадионининг 1, 1А, 2, 3, 4, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 30, 31, 32-секторлари, шунингдек, VIP трибуна остидаги ўриндиқларга томошабинларнинг киришига тақиқ қўйилди ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлари”  — “Шўртан”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари”  — “Шўртан” учрашувида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси ўйинни ташкил этишда кўплаб камчиликларга йўл қўйган, жумладан клуб матбуот хизмати суст фаолият олиб бораётгани фотографлар учун ажратилган ҳудудда тегишли аккредитацияга эга бўлмаган бегона шахслар аниқланган ҳамда уларнинг айримларида бошқа мусобақалар учун берилган аккредитациялар, шунингдек, Лигага умуман алоқаси бўлмаган бошқа турдаги рухсатномалар мавжуд бўлган. Қўшимчасига, техник ҳудудда тегишли рухсатномасиз бир қатор шахслар бемалол ҳаракат қилаётган бўлса-да, хавфсизлик офицери бу масалани тартибга солмаган, тиббиёт замбили учун белгиланган ходимларнинг етарли даражада бўлмагани каби камчиликлар аниқланган.

Шунингдек, клуб номидан бирор бир учрашувда муайян вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун жавобгар эканлиги белгиланган бўлса-да, стадионга ташриф буюрган мухлислар мезбон “Навбаҳор лочинлари” жамоаси вакиллари голни нишонлаётган вақтда майдонга турли жисмлар, сув тўлдирилган идишлар, тошлар, қаттиқ жисмлар, мобил телефон қувватлагичлари улоқтиришган, отилган жисмлар “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчисига тан жароҳат етказганлиги қайд этилган.

Ўзаро муҳокамалардан сўнг “Навбаҳор лочинлари” клубининг келгуси уй учрашувига стадиондаги трибуналарга томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйиш ҳамда жарима интизом чораларини қўллаш лозим топилди. Бу каби ҳолатлар такрорланган тақдирда “Навбаҳор лочинлари” клубининг уй учрашувини тўлиқ томошабинларсиз ўтказиш интизом чорасини қўллаш тўғрисида огоҳлантириш берилиши белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Навбаҳор лочинлари” футбол клубининг келгуси уй учрашувида стадионнинг 2, 3, 20, 21, CIP секторлари, шунингдек, VIP трибуна остидаги ўриндиқларга томошабинларни киришига тақиқ қўйилди ҳамда “Навбаҳор лочинлари” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


"Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувидан сўнг “Навбаҳор лочинлари” жамоаси мураббийи Михаил Смирнов ҳакам шаънига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Михаил Смирновга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Сурхон” — “Қўқон-1912”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сурхон” — “Қўқон-1912” учрашувининг 52-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Хусниддин Ғофуров рақиб жамоа футболчиси тирсаги билан зарба бериб, тажовузкор ҳаракат қилганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хусниддин Ғофуровга (Қўқон-1912) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сурхон” — “Қўқон-1912” учрашувининг 80-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Муҳаммаданас Хасанов рақиб жамоа футболчисининг оёқ қисмини босганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммаданас Хасановга (Қўқон-1912) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Бунёдкор” — “Қизилқум”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашувининг 76-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов рақиб жамоа футболчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Темурхўжа Абдухолиқовга (Бунёдкор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Насаф” — “Сурхон”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Насаф” — “Сурхон” учрашувининг 61-дақиқасида “Насаф” жамоаси футболчиси Ойбек Бозоров тўп йўқ вазиятда рақиб жамоа футболчисининг бош қисмига зарба берганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ойбек Бозоровга (Насаф) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Қизилқум” — “Қўқон-1912”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Қўқон-1912” учрашувининг 40-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Иқболжон Маликжонов оёғи билан рақиб жамоа ўйинчисининг оёғига тажовузкорона зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иқболжон Маликжоновга (Қўқон-1912) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


ОКМК — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги ОКМК — “Сўғдиёна” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Эҳсони Паншанбе ўз техник зонасида туриб ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Эҳсони Паншанбега (Сўғдиёна) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Сўғдиёна” — “Пахтакор”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандида клуб регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, “Сўғдиёна” жамоаси учрашувни ташкил қилишдаги кўплаб камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, хавфсизлик чораларига амал қилинмаганлиги, учрашувнинг 80-дақиқасида трибунадан икки мухлис тушиб келиб, учрашувни майдонга яқин жойдан томоша қилганлиги, лицензиясиз шахсларнинг техник зонада юрганлиги, учрашувдан сўнг ҳам икки мухлиснинг майдонга югуриб тушиши, замбил ва замбил кўтарувчи ходимларнинг етарли даражада эмаслиги, замбил кўтарувчи ходимлар учун ўриндиқлар тақдим этилмаганлиги ва стадионда интернет учрашувдан кейин ишламаганлиги каби камчиликлар аниқланганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Сўғдиёна” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” — “Машъал”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Шўртан” — “Машъал” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Шўртан” жамоаси футболчиси Муродхўжа Жабборов тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муродхўжа Жабборовга (Шўртан) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Динамо” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Динамо” — “Сўғдиёна” учрашувига тез тиббий ёрдам машинаси ўйин бошланиш вақтидан ўн икки дақиқа кеч келганлиги ва учрашув кеч бошланганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Динамо” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — “Пахтакор”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Пахтакор” учрашуви давомида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандига асосан “Нефтчи” жамоаси учрашувни ташкил қилишда бир қанча камчиликларга йўл қўйган. Жумладан, учрашув давомида Лига комиссари учун ажратилган хона ва дарвозалар ортида жойлашган фотографлар учун ажратилган махсус ҳудудда Wi-Fi интернет тармоғи ишламагани ҳамда учрашув аввалида жамоавий суратга тушиш учун фойдаланиладиган “Artel” бренди акс этган махсус конструкциянинг 2024 йилги мавсумдагиси майдонга олиб чиқилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Навбаҳор лочинлари”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Сурхон” — “Навбаҳор лочинлари” учрашуви давомида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандида клуб регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, стадионнинг кириш эшиги хавфсизлиги ходимларига расмийлар ва жамоа вакиллари машиналар рўйхати берилганига қарамасдан, учрашув расмийлари машинаси 15 дақиқа номаълум сабабга кўра киритилмагани қайд этилган. Мазкур ҳолат бўйича “Сурхон” клуби ушбу амалиётни лозим даражада ташкил қилмагани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Сурхон” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Динамо” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Динамо” — “Сўғдиёна” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иван Бошкович (Сўғдиёна)га нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро” — “Насаф”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Бухоро” — “Насаф” учрашувининг 61-дақиқасида “Бухоро” жамоаси футболчиси Сардор Қулматов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Қулматовга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — “Пахтакор”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Пахтакор” учрашувининг 15-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси футболчиси Умар Адҳамзода ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Умар Адҳамзодага (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор” — “Қизилқум”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашувининг 76-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Николоз Мали ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Николоз Малига (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашувининг 62-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Никола Кумбурович ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Никола Кумбуровичга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Навбаҳор лочинлари”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Сурхон” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 70-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчиси Гилерме Александер Мачада Гедеш атайин вақт чўзганлиги учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Гилерме Александер Мачада Гедешга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 62-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Икром Алибоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Икром Алибоевга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Қўқон-1912”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сурхон” — “Қўқон-1912” учрашувининг 90+6-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Шаҳзод Бешимов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳзод Бешимовга (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро” — “Насаф”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Бухоро” — “Насаф” учрашуви давомида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандида клуб регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, “Бухоро” клуби учрашувни ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, тез тиббий ёрдам машинасининг кеч келиши оқибатида учрашув 9 дақиқа кеч бошлангани, Микст зонани ўраб турадиган тўсиқларнинг йўқлиги, балл-бойлар учун стуллар тақдим этилмаганлиги, стадион замбил ва замбил кўтарувчилар билан таъминламаганлиги, учрашув комиссари хонасида интернет ишламаганлиги каби ҳолатлар қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бухоро клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Ўзбекистон кубоги

“Қизириқ” — “Иштихон”

Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасидаги “Қизириқ” — “Иштихон” учрашувининг 52-дақиқасида “Иштихон” жамоаси футболчиси Акбар Сиддиқов тўп учун кураш вақтида жиддий қўполлик ишлатиб, рақиб жамоаси футболчиси оёғининг ҳимояланмаган жойига зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акбар Сиддиқовга (Иштихон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор лочинлари” — “Нефтчи”

Ўзбекистон кубоги 1-тур учрашуви доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Нефтчи” учрашувининг 60-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп учун курашда рақиб жамоа дарвозабонини қўли билан ургани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иброҳимҳалил Йўлдошевга (Нефтчи) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


Про лига

“Олимпик” — “Локомотив”

Пролига чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Олимпик” — “Локомотив” учрашувининг 52-дақиқасида “Олимпик” жамоаси футболчиси Абубакир Режаббоев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абубакир Режаббоевга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Олимпик” — “Локомотив” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Олимпик” жамоаси футболчиси Жалолиддин Содиқов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жалолиддин Содиқовга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Жайхун” — “Олимпик”

Пролига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Жайхун” — “Олимпик” учрашувининг 69-дақиқасида “Жайхун” жамоаси футболчиси Бахтияр Аразов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бахтияр Аразовга (Жайхун) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Арал” — “Фарғона ДУ”

Пролига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Арал” — “Фарғона ДУ” учрашувининг 38-дақиқасида “Фарғона ДУ” жамоаси футболчиси Ибоджон Абелфазов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ибоджон Абелфазовга (Фарғона ДУ) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Арал” — “Фарғона ДУ” учрашувининг 45+2-дақиқасида “Фарғона ДУ” жамоаси бош мураббийи Сергей Лебедев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сергей Лебедевга (Фарғона ДУ) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Биринчи лига

“Тошкент вилояти ФА” — “Замин”

Биринчи лига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Тошкент вилоят ФА” — “Замин” учрашувининг 33-дақиқасида “Замин” жамоаси футболчиси Алишер Мўминов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олганидан сўнг, ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Алишер Мўминовга (Замин) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Тошкент вилоят ФА” — “Замин” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Замин” жамоаси футболчиси Диёрбек Таиров рақиб футболчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилган ва “Тошкент вилоят ФА” жамоаси футболчиси Нозим Аҳмадов рақиб футболчиси ҳақоратига жавобан футболчини номақбул сўзлар билан жавоб қайтаргани учун майдондан четлатилган.

Диёрбек Таировга (Замин) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Нозим Аҳмадовга (Тошкент вилоят ФА) нисбатан эса 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Тошкент вилоят ФА” — “Замин” учрашуви тугагандан сўнг “Замин” жамоаси мураббийи Жаҳонгир Усмонов ёрдамчи ҳакам шаънига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жаҳонгир Усмоновга (Замин) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Каттақўрғон” — “Лочин”

Биринчи лига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Каттақўрғон” — “Лочин” учрашувининг 58-дақиқасида “Каттақўрғон” жамоаси бош мураббийи Равшан Алиев ҳакам шаънига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Равшан Алиевга (Каттақўрғон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) жарима интизом чораси қўлланилди.


“Хоразм ФА” — “Қизириқ”

Биринчи лига чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Хоразм ФА” — “Қизириқ” учрашувининг 30-дақиқасида “Хоразм ФА” жамоаси футболчиси Қўшназар Қўшназаров рақиб жамоа ўйинчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилган, ва унга жавобан “Қизириқ” жамоаси футболчиси Низомжон Норов рақиб жамоа ўйинчисига боши билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Қўшназар Қўшназаровга (Хоразм ФА) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Низомжон Норовга (Қизириқ) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро ДУ” — “Навоий ФА”

Биринчи лига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Бухоро ДУ” — “Навоий ФА” учрашувининг 55-дақиқасида “Бухоро ДУ” жамоаси футболчиси Беҳруз Тўраев тўп учун курашдан сўнг рақиб футболчисининг бош қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлатилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Беҳруз Тўраевга (Бухоро ДУ) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Цементчи” — “Пахтакор фарм”

Биринчи лига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Цементчи” — “Пахтакор фарм” учрашувининг 52-дақиқасида “Цементчи” жамоаси футболчиси Лазизхон Мўйдинов рақиб футболчисини юз қисмига боши билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Лазизхон Мўйдиновга (Цементчи) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Цементчи” — “Пахтакор фарм” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Пахтакор фарм” жамоаси футболчиси Мирсолиҳ Фатхуллаев қўли билан рақиб футболчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлатилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мирсолиҳ Фатхуллаевга (Пахтакор фарм) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.


U-21 чемпионати

“Бухоро” U-21 — “Насаф” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Бухоро” U-21 — “Насаф” U-21 учрашувининг 5-дақиқасида “Бухоро” U-21 жамоаси мураббийи Сухроб Неъматов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олганидан сўнг, ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сухроб Неъматовга (Бухоро U-21) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” U-21 — “Навбаҳор лочинлари” U-21

U-21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Нефтчи” U-21 — “Навбаҳор лочинлари” U-21 учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.11-бандида, учрашув қайдномасидан Лига лицензиясига эга бўлган 9 нафаргача расмий шахс жой олиши учун рухсат этилиши ҳамда мазкур Регламентнинг 16.10-бандида клуб расмийлари орасида Лига рўйхатидан ўтган клуб шифокорининг бўлиши шарт экани белгиланган бўлса-да, “Нефтчи” U-21 жамоаси учрашув қайдномасига шифокор киргизмаганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” U-21 — “Навбаҳор лочинлари” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Сурхон” U-21 — “Навбаҳор лочинлари” U-21 учрашувининг 83-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” U-21 жамоаси футболчиси Дилшодбек Абдулхаев ҳакам шаънига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Дилшодбек Абдулхаевга (Навбаҳор лочинлари U-21) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Қўқон-1912” U-21 — “Бухоро” U-21

U-21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Қўқон-1912” U-21 — “Бухоро” U-21 учрашувининг 25-дақиқасида “Бухоро” U-21 жамоаси футболчиси Темирбек Болтаев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Темирбек Болтаевга (Бухоро U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Пахтакор” U-21 — “Андижон” U-21

U-21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Пахтакор” U-21 — “Андижон” U-21 учрашувининг 75-дақиқасида “Пахтакор” U-21 жамоаси футболчиси Абдушукур Махаматов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдушукур Махаматовга (Пахтакор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Насаф” U-21 — “Сурхон" U-21

U-21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Насаф” U-21 — “Сурхон” U-21 учрашувининг 45+2-дақиқасида “Сурхон” U-21 жамоаси футболчиси Камронбек Юсупов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Камронбек Юсуповга (Сурхон U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” U-21 — “Қўқон-1912” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Қизилқум” U-21 — “Қўқон-1912” U-21 учрашувининг 71-дақиқасида “Қўқон-1912” U-21 жамоаси футболчиси Саидисломбек Паҳлавонов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Саидисломбек Паҳлавоновга (Қўқон-1912 U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Қизилқум” U-21 — “Қўқон-1912” U-21 учрашувининг 71-дақиқасида “Қўқон-1912” U-21 жамоаси футболчиси Миржавлонбек Абдуллаев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Миржавлонбек Абдуллаевга (Қўқон-1912 U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” U-21 — “Пахтакор” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Нефтчи” U-21 — “Пахтакор" U-21 учрашувининг 85-дақиқасида “Нефтчи” U-21 жамоаси футболчиси Нодирбек Каримов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодирбек Каримовга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” U-21 — “Машъал” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Шўртан У21” — “Машъал У21” учрашувининг 40-дақиқасида “Шўртан У21” жамоаси футболчиси Азизбек Ражаббоқиев ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Азизбек Ражаббоқиевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Шўртан” U-21 — “Машъал” U-21 учрашувининг 45+2-дақиқасида “Машъал” U-21 жамоаси футболчиси Эшонхон Жахбаров ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Эшонхон Жахбаровга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” U-21 — “Машъал” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Шўртан” U-21 — “Машъал” U-21 учрашувининг 62-дақиқасида “Машъал” U-21 жамоаси футболчиси Абдуллатиф Абдаллаҳ Мага ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдуллатиф Абдаллаҳ Магага (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро” U-21 — “Насаф” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Бухоро” U-21 — “Насаф” U-21 учрашувининг 83-дақиқасида “Насаф” U-21 жамоаси футболчиси Беҳруз Ҳайдаров ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Беҳруз Ҳайдаровга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сўғдиёна” U-21 — “Пахтакор” U-21

U-21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сўғдиёна” U-21 — “Пахтакор” U-21 учрашувининг 90+1-дақиқасида “Пахтакор” U-21 жамоаси бош мураббийи Карвалё Лопес ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Карвалё Лопесга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сўғдиёна” U-21 — “Пахтакор” U-21

U-21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сўғдиёна” U-21 — “Пахтакор” U-21 учрашувининг 90+1-дақиқасида “Пахтакор” U-21 жамоаси футболчиси Расул Маматов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Расул Маматовга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлари” U-21 — “Шўртан” U-21

U-21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” U-21 — “Шўртан” U-21 учрашувининг 58-дақиқасида “Шўртан” U-21 жамоаси футболчиси Оғабек Асадов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Оғабек Асадовга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” U-21 — “Шўртан” U-21 учрашувининг 60-дақиқасида “Шўртан” U-21 жамоаси футболчиси Фазлиддин Кароматов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фазлиддин Кароматовга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


ОКМК U-21 — “Сўғдиёна” U-21

U-21 чемпионатининг 6-тури доирасидаги ОКМК U-21 — “Сўғдиёна” U-21 учрашувининг 90-дақиқасида ОКМК U-21 жамоаси футболчиси Беҳруз Исламов атайин вақт чўзганлиги учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Беҳруз Исламовга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги ОКМК U-21 — “Динамо” U-21 учрашувининг 90+2-дақиқасида ОКМК U-21 жамоаси бош мураббийи Аъзам Шерғозиев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аъзам Шерғозиевга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” U-21 — “Навбаҳор” U-21

U-21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Нефтчи” U-21 — “Навбаҳор” U-21 учрашувининг 58-дақиқасида “Навбаҳор” U-21 жамоаси футболчиси Озодбек Марупов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Озодбек Маруповга (Навбаҳор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Нефтчи” U-21 — “Навбаҳор” U-21 учрашувининг 75-дақиқасида “Нефтчи” U-21 жамоаси мураббийи Ғайрат Хасанов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ғайрат Хасановга (Нефтчи U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


U-19 чемпионати

“Динамо U-19” — “Қизилқум U-19

U-19 чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Динамо” U-19 — “Қизилқум” U-19 учрашувининг 90+4-дақиқасида “Динамо” U-19 жамоаси футболчиси Ислом Холдоров қўли билан рақиб футболчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ислом Холдоровга (Динамо U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


Аёллар Олий лигаси

“Сўғдиёна-W” — “Сурхон-W”

Аёллар Олий лигаси мусобақасининг 4-тури доирасидаги “Сўғдиёна-W” — “Сурхон-W” учрашувининг 81-дақиқасида “Сўғдиёна-W” жамоаси футболчиси Кумушой Ғуломова ҳакам шаънига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Кумушой Ғуломовага (Сўғдиёна-W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Сўғдиёна-W” — “Локомотив-W”

Аёллар олий лига мусобақасининг 2-тури доирасидаги “Сўғдиёна-W” — “Локомотив-W” учрашувининг 55-дақиқасида икки жамоа футболчиларининг ўзаро келишмовчилиги сабаб жамоалар футболчилари катта тартибсизлик келтириб чиқаргани ва футболчиларнинг ҳаракатлари спортчиларга хос бўлмаганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Сўғдиёна” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Локомотив” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Аёллар Биринчи лигаси

“Шўртан-W” — “Динамо-W”

2025 йилнинг 10 апрель куни Аёллар Биринчи лигаси мусобақаси доирасидаги “Шўртан-W” — “Динамо-W” учрашувининг 32-дақиқасида “Динамо-W” жамоаси футболчиси Нигина Жамолова бурчак зарбаси олдидан рақиб жамоаси футболчисига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нигина Жамоловага (Динамо-W) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+5   
28 апр 18:36:16
Камолиддин Каримов
Анаву Динамо уйинчисига кани жазо номакбул харакатига кани жазо.Максад битта Анжанди чопиш.
+4   
28 апр 18:25:40
Ортиков. У.У
Вардеги ифлос ўртадеги ифлос қора кийим кийган нусхаларга кучи ва духи етмайдиган судяси оппоқ хато қиса кўз юмадиган 10 мингдан ортиқ мухлисларни эса сразу ва енннгил жазолайдиган театр ташкилотинга қ.....м еган пулларинг буюрмасин марказлар...динамони 22 рақамли ўйинчисига нега жазо йўқ у хам мухлисларни ўрта қўли билан ишора қилиб сўкдию..судя кўт вардеги иброхим ифлос анжан динамо ўйинини расво қигани етмагандек кейинги тур сўгдиона анжан ўйинига яна қўйилди...кароче театр ташкилотинга тупурганимизбор..Раз водий жамоалари чемпион бўлиши мумкинмас бўлса нах..кере чемпионатда ўйнаб.. Қиргиз чемпионатига ўтиш кере нефтчи навбахор Андижон ва қўқон..ўйнашаверсин водийсиз
+4   
28 апр 18:20:41
=JAGUAR=
5-6 та безори кирадида футболга қизиқмаса ҳам бориб жанжал чиқариб келади! Уларга қизиғи йўқ кейинги сафар киритадими йўқми чунки футболни умуман ахамияти йўқ! муҳими жанжал чиқариб обрў топса кифоя. Кейин бориб ўзига ўхшаганларга мақтаниб юрадилар.
+4   
28 апр 18:07:26
Paziljanov M
Dinamoni it emgan provakator o‘yinchisiga nimaga xech qanaqa chora yo‘q?! Xatto o‘yin komissariga po‘pisa qildiyu!
+3   
28 апр 18:12:56
Сардорбек Хамидов
Динамонинг но профессиональ футболчисига жазо кани? Лекин нарса улоктириш хам яхшимас улар топилиб жазосини олишяпти уларга провокация килганлар хам жазодан кутилиб колиши керакмас адолат булиши керак!
+2   
28 апр 19:50:46
Ziyod Pazilov
Andijondan bironta duxavoy chiqmas ekan bu PFL ga bular xoxlaganini qiladi nega endi aynan muxlislar bu muxlislarni jumbushga kelishiga nima sabab bólganini xich ôylab kôrdilarmi
+2   
28 апр 19:17:56
Akmal
Динамо ди 22 ракам уйинчиси Искирт га чора йукми
+2   
28 апр 18:53:49
Олег Шацких 11
КАРОРИНГА КОЙИЛИМ, НАВБАХОРГА НИМАГА ЧЕКЛОВ КУЯСАНЛАР УЗИ МУХЛИСЛАНИ ФУТБОЛДА КУНГЛИ КОЛИБ СЕКИН СЕКИН КАЙТИТГАН ПАЙТДА, аАЙРИМЛАРИНГНИ БУШАТИБ ЕР ЧОПТИРИШ КЕРАК.
+2   
28 апр 18:45:46
ابدال راحمان
Хамма қилган иши учун узи жавоб бергани яхши, масалан Андижон уй учрашувида стадионга турли хил буюм (тош) отган инсонларни маъмурий жаримага тортиб, 15 сутка қамоқ жазоси ва йиллик охиригача стадионга кириш таъқиқи қуйилса мақсадга мувофиқ бвлар эди. Бир-икки калласи йуқ ахмоқ инсонлар деб қолганлар жабр куриши ва футбол клуб хам жарима тулаши бу адолатсизликдир!
+2   
28 апр 18:14:12
Odilbek Abdushukurov
Ответ на комментарий пользователя mahkis
O'zi muxlis ko'paytirolmayotgan bir paytda bula taqiq qo'yishadi.
Hakamni boshini yorishdiyu Andijon muxlislari. Nima qilsin boshqa.
+2   
28 апр 18:11:45
mahkis
O'zi muxlis ko'paytirolmayotgan bir paytda bula taqiq qo'yishadi.
+1   
28 апр 22:29:02
Mustafoo
Xakamlar jalablik qilsa boʻloradimi?
+1   
28 апр 20:14:32
ArsaBarsa
1. Bozorov 2 ta o’yinda o’ynamadi kech esa maydonga tushdi. Ertachiroq emas endi e’lon qilinadimi? Buncha sekin ishlaydi bular.
2. Hakam sariq bersa rahmat degan futbolchi bormikin? E’tiroz bildiriladida. Yevropada ham indamay ketmaydiku.
3. Nasaf muxlisi bo’lsamda Buxoroga berilgan penalti yo’q edi. O’sha vaziyatda hakam sariq berdi. Endi o’sha futbolchi jarimaga ham tortildi. Penalti ham berildi. Uchta jazo kerakmi? Hakamni penaltisi xato deb aytildiku hakamlar qo’mitasi tomondan. Sariq va jarimani bekor qilsa bo’lmaydimi?
4. Juda tushunarsiz ishlar. 2 turdan keyin e’lon qilishadi.
+1   
28 апр 19:52:28
Ziyod Pazilov
Ertaga xudo xoxlasa sizlarni xam farzandlarilar kim bolasi deganda asl yuzilarni aytib odamlar bu palonchini bolasi deganda otasidan nafratlanadigan Farzandlar bólishadi
+1   
28 апр 19:48:41
Ziyod Pazilov
Xamma raxbarlarga qonun chiqarayotkanlarga alloh kifoya qilsin Oxiratdagi kursisini qanaqa tayorlash ózlariga bogliq
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика