"Андижон" "Team Sport" экипировкалар марказида янги мураббий ва футболчиларни таништирди
18 янв 2023 17:12
Новости
"Андижон" "Team Sport" экипировкалар марказида янги мураббий ва футболчиларни таништирди
Суперлигага қайтган "Андижон" футбол клуби янги мавсум олдидан кичик тақдимот маросимини ўтказди.
Клуб бош мураббий Александр Хомяков, мураббий Артём Петросян, янги футболчилар Фарҳод Бекмуродов, Сардор Азимов ва Сардор Абдунабиевни таништирди.
Бундан ташқари жамоа Элдор Адҳамов, Суҳроб Бердиев, Шаҳбоз Эркинов, Владимир Бубанья ва Ильдар Маматказин билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу тадбир яқинда ўз фаолиятини бошлаган "Team Sport" экипировкалар марказида ташкил этилди. "Андижон" футбол клуби 2023 йилдан ушбу экипировкалар маркази билан ҳамкорлик қилади ва JAKO фирмаси формаларидан фойдаланади.














Фото: Жаҳонгир Файзуллаев
Видео: Самандар Шокиров
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии