«Андижон» - «Сурхон» баҳсини Равшан Эрматов бошқаради!
29 авг 2017 10:53
Новости
«Андижон» - «Сурхон» баҳсини Равшан Эрматов бошқаради!
Турнинг марказий ўйини Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтади.
Шу куни севимли «Андижон» жамоамиз Термизнинг «Сурхон» жамоасини қабул қилади. Мазкур муҳим ўйинни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борадиган бўлди.
Унга қанотларда доимий ёрдамчилари бўлмиш - Абдуҳамидулло Расулов билан Жаҳонгир Саидов ассисентлик қилади. Ҳакамлар назоратчиси этиб тошкентлик Марат Исмоилов тайинланди. Ёдингизда бўлса керак, бу Равшан Эрматовнинг жорий мавсумда биринчи лигадаги иккинчи ўйини бўлади. Сабаби Осиёнинг беш карра "Энг яхши ҳаками" 3-турда "NBU-Осиё" - "Зомин" (1:3) баҳсини ҳам бошқарганди.
Маълумот учун, «Андижон» - «Сурхон» учрашуви 3 сентябрь куни соат 17:00 да бошланади. Барча ишқибозларни севимли жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун «Соғлом авлод» стадионига чорлаб қоламиз.
«Андижон» матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии