RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

“Андижон”: Саратон касаллиги билан курашаётган Жаҳонгирни қўллаб-қувватлаймиз Новости

“Андижон”: Саратон касаллиги билан курашаётган Жаҳонгирни қўллаб-қувватлаймиз

Яқинда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акцияси ташкил этилганди.

“Андижон” футбол клуби ҳам мазкур хайрли ишда фаол иштирок этишни мақсад қилган.

Куни-кеча жамоа аъзолари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалига ташриф буюрди.

Ушбу шифохонада футболчилар саратон касаллиги билан курашиб келаётган вояга етмаган болалар билан учрашиб, уларга эсталик совғаларни улашди ҳамда дилдан суҳбатлашган холда, юқори кайфият улашишга харакат қилди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот тақдим этишича, “Саратондан соябон бўл” хайрия акциясида иштирок этиши учун жамоа томонидан 2006 йилнинг 24 июл куни Андижон вилояти, Марҳамат туманида таваллуд топган Абдусаломов Жаҳонгир Икромжон ўғли танлаб олинди. Жаҳонгирнинг хайрия акциясида иштирок этиши учун, унинг оммавий ахборот воситаларида кенг тарзда тарғиб этилишига онаси Маҳфузахон Дадажонова қарши эмаслигини таъкидлади. Вояга етмаган Ж.Абдусаломовга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида шу кунларда унинг отаси Икромжон Дадажоновнинг номига пластик карточкаси очилмоқда. Бу борада кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.

Насиб этса 16 май куни Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Андижон” – “Пахтакор” ўйинига Жаҳонгир ҳам ташриф буюради ва ўйин аввалида жамоавий расмга тушиш, учрашувни рамзий маънода бошлаб бериш ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бевосита иштирок этиш каби тадбирларда қатнашади.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика