"Андижон" раҳбариятида ўзгариш рўй берди
19 янв 15:12
Новости
"Андижон" раҳбариятида ўзгариш рўй берди
Бунгача клуб бош директори сифатида фаолият юритган Элбек Саматов спорт директори лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг ўрнини Зиёд Машрапов эгаллади.
"Зиёд Шуҳратович 1988 йилнинг 11 май санасида Андижон шаҳрида таваллуд топган.
Маълумот учун, Зиёд Шуҳртарович бунга қадар Андижонда "Асакабанк", "МакрофармАндижон МЧЖ" корхоналарининг бошқарув тизимларида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунда эса "МЕД СИТИ" сиҳатгоҳи раҳбари.

Зиёд Шуҳратович "Андижон" клубига бефарқ эмас ва доим жамоа учун жон куйдириб, қўллаб-қувватлаб келган тадбиркорлардан ҳисобланади.
Айтиш лозимки, ўз вақтида жамоа аъзолари муҳташам "МЕД СИТИ" сиҳатгоҳидан қароргоҳ сифатида ҳам фойдаланиб келган", – дейилади хабарда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии