"Андижон" ўз тарихида илк бор Фарғонада ғалаба қозонди
22 окт 2015 11:42
Новости
"Андижон" ўз тарихида илк бор Фарғонада ғалаба қозонди
Кеча олий лиганинг 26-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Фарғонада "Нефтчи" ва "Андижон" ўртасидаги ўйинда меҳмонлар Анвар Бердиевнинг голи эвазига ғолиб бўлишди. Шу тариқа, "бургутлар" ўз тарихида илк бор Фарғонада "Нефтчи" устидан ғалабага эришишди.
Бундан олдин Фарғонада ўтган 20та ўйиннинг барчасида "Нефтчи" зафар қучганди.
“Андижон” Фарғонада умуман ғалабага эриша олмаганди. Фақат бир марта (2010 йил) "бургутлар" сафардан дуранг билан қайтишган. Сўнгги уч ўйинда "Андижон" "Нефтчи" майдонида умуман гол ура олмаганди.
Похожие новости
17:17
САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью 1
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии