RU

Последние новости

11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  0 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  2 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  7 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди Новости

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди

Теги :  Андижон
Ўтган ҳафта Тошкентдаги йиғинни якунлаган андижонликлар 20 февралдан яна ўз қароргоҳида тўпланиб машғулотларга киришди.

Икки кунлик таътилдан сўнг футболчилар душанба куни Андижонда йиғилиб, тушликдан сўнг тренажёр залида жисмоний томондан ишлади. Бугундан эса машғулотлар яна кунига икки маҳалдан ўтказилади. Ушбу йиғин икки ҳафта давом этади. Бош мураббий Виталий Легайнинг маълум қилишича,  машғулотлар билан бирга яна назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади.

Бу борада спарринг рақиб сифатида биринчи лига қатнашчилари бўлган “Истиқлол” ва “Ёзёвон-Лочинлари” каби жамоалар билан музокара ўтказилиши режа қилинган. Бунгача жамоа йиғинида иштирок этиб келган Ғайрат Жўраев эндиликда ўзига янги жамоа топадиган бўлди.

Таркибга эса Алишер Тўхтасинов билан Даврон Турсунов қўшилганини маълум қиламиз. Тўхтасинов ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган бўлса, Турсунов мавсум-2016ни “Андижон”да бошлаб, кейинчалик соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли ўйиндан ташқари холатда қолиб кетганди. Эндиликда у яна аввалги спорт формасини тиклаб боришга харакат қилмоқда.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика