RU

Последние новости

16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1

"Андижон": Назорат учрашувлари ҳақида Новости

"Андижон": Назорат учрашувлари ҳақида

Теги :  Андижон
Хабарингиз бўлса керак, андижонликлар айни дамда пойтахтда йиғин ўтказмоқда.

Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоамиз кеча “Сўғдиёна” билан назорат учрашувини ташкил этди. Ҳозирча таркибга янги келиб қўшилган футболчилар йўқ. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилар билан музокара олиб борилмоқда.

Кеча “Бунёдкор” академиясига қарашли машғулот майдонида ўтган учрашувда ҳисоб якунда 1:1 кўринишда бўлди. Ҳисобни аввалига “бургутлар” очишга эришди. Ҳимоячи Жавлон Гусейнов жарима тўпини усталик билан амалга оширди. Дарвоза томон таҳминан 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Гусейнов ажойиб тарзда амалга ошириб, учрашувда ҳисбни очишга эришди – 1:0.

Аммо иккинчи бўлим сўнггиларига борганида жиззахликлар мувозанатни тиклади. Захирадан майдонга тушган Қаҳрамон Баҳодиров ўзини кўрсатди– 1:1.

“Андижон” – “Сўғдиёна” 1:1.

“Андижон”: Хуршид Хўжаев, Турсунбой Хусанов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Мирзакамол Камолов, Роббим Ҳасанов, Фарҳод Бекмуродов, Алишер Тўхтасинов, Тимур Васильев, Алишер Шоғуломов.

Захирадан тушганлар: Акмал Турсунбоев, Бахтиёр Қосимов, Артур Маматказин,

Рустам Аъзамов, Абдумалик Абдуллаев, Анвар Бердиев, Фарруҳ Мирзаев, Бобур Акбаров.

“Сўғдиёна”: Темур Ғаниев, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳамедов, Сарвар Жўраев, Элёр Орипов, Жаҳонгир Жиямуродов, Санжар Рашидов, Музаффар Музаффаров, Сардор Собирхўжаев, Темур Ҳакимов, Фарруҳ Шотурсунов.

Захирадан тушганлар: Музаффар Абдуллаев, Шаҳзод Каримов, Қаҳрамон Баҳодиров, Санжар Риҳсибоев.  

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 21 февраль куни “Нефтчи”га қарши кечади. Режага кўра шу куни Тошкентда йиғин якунига етади.  


ЁШЛАРИМИЗДА ҒАЛАБА

Нозим Муллаохунов бошчилигидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ҳам кеча навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди. “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоасига қарши кечган баҳсда андижонлик ёшлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда мураббий қуйидаги таркибдан фойдаланди: Баракатилло Исроилов, Мадамин Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Дилмурод Маҳмудов, Шохруҳ Эргашев, Аброр Комилов, Шохсултон Парпиев, Алишер Абдувоҳидов, Рўзивой Абдуғаффоров, Шохжаҳон Ҳасанов, Салоҳиддин Салоҳиддинов.

Захирадан майдонга тушди: Хотам Ҳайдаров.

Гол: Шохжахон Хасанов.


“Андижон” ФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика