RU

Последние новости

09:52Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  0 09:522024/25 йилги Чемпионлар лигаси финали учун чипталар нархи эълон қилинди  0 09:23«Рома» Клаудио Раньерининг ўрнига иккита номзоддан бирини танлайди  6 08:55Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  23 08:27Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  1 07:58Шомуродов ТОП-3га кириб олди  6 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турга старт берилади  0 06:18АПЛ. "Ньюкасл" йирик ғалабага эришди ва "Сити"ни бир поғона пастга туширди  3 06:07А Серия. "Наполи" "Интер"га максимал яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди  0 05:56Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда  0 22:46Компани ЧЛ 1/4 финали ҳақида: "Интер" — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз"  4 22:05Моратанинг рафиқаси ажрашиш ҳақида: "Бу ҳаётимиздаги энг катта хато"  6 21:42"Реал" ва ПСЖ қизиқиш билдираётган футболчи "Ливерпуль"дан маошини оширишни талаб қилди  2 21:16Манчестер дербисидан сўнг МЮ мухлиси "Сити" футболчиси юзига шапалоқ туширди  3 20:54Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди"  22

“Андижон” навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади Новости

“Андижон” навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади

Теги :  Андижон
“Шўртан”га қарши учрашувдан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга маълум муддатлик дам берганди ва 1 июнь кунидан жамоамиз яна ўз қароргоҳида йиғилди.

Олий лиганинг навбатдаги турида “бургутлар” Бекободда “Металлург” меҳмони бўлади. Бўлажак баҳсга тайёгарлик бошланди.

Навбатдаги муҳим ўйин олдидан жамоамизда жарохат билан боғлиқ муаммо юзага келган. Яқинда операциядан қайтган ҳимоячи Жавлон Гусейнов яна сафдан чиқди. Айтишларича футболчи катта эхтимол билан иккинчи даврадан майдонга қайтади.

Шунингдек Бобур Акбаров, Отабек Валижонов, Солоҳиддин Солоҳидинов ҳам жарохат сабаб машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Улардан ташқари кичик жарохат  туфайли Ғулом Ўрунов, Иқбол Бобохонов ва Иброҳим Отахонов машғулотларда индивидуал тарзда шуғулланмоқда.

Сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович юртига бориб келиш учун жўнаб кетган. Тажрибали футболчи шу кунларда Андижонга етиб келади.

Дарвоқе, бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли бош мураббий айни дамда жамоа билан бирга эмас. Машғулотларни эса унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов, Ҳислат Чилматов ва Камол Жўнашев ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург”га қарши ўйин 10 июнь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика