RU

Последние новости

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  10 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  7 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  4 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  21 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

«Андижон» муваффақиятсизлигининг асл сабаблари нимада? Новости

«Андижон» муваффақиятсизлигининг асл сабаблари нимада?

«Андижон» клуби 2016 йилги мавсумнинг энг омадсиз клубига айланиб, навбатдаги маротаба Олий Лигани тарк этди.

Илк маротаба 2004 йилда элитадан тушиб кетган «Андижон» 2012 йилда ҳам яна Биринчи Лигага «қувилганди». 2013 йил яна Олий Лигага қайтган андижонликлар бир йил ўтиб, 2014 йилда ҳам сўнгги ўринларни банд этган ва лигада тушиб кетиши лозим эди. Аммо ЎФФнинг Олий Лига клублари сонини 16 тага етказиши туфайли лигада қолдирилганди. 2015 йилда эса «Андижон» сўнгги турда Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этиб «Олий»да қолган бўлсада, бу йил афсуски яна Олий Лигани тарк этишга мажбур бўлди. Хўш, «Андижон» жамоасининг муваффақиятсизлиги асл сабаблари нимада? Ушбу мавзу юзасидан клубнинг собиқ бош мураббийи, журналистика соҳасида қалаб тебратган Азамат Абдураимов «Эрудит Спорт» газетасидаги мақоласида жавоб беришга уринди.



АНДИЖОНДАГИ ФАОЛИЯТ ВА ИСТЕЪФО

Афсуски, ажойиб мухлисларга эга «Андижон» клуби навбатдаги маротаба Олий Лигани тарк этди. Икки йил аввал клубда фаолият юритган мураббий сифатида мен бу жамоанинг қуйи лигага тушиб кетганлигини шунчаки тасодифий омадсизлик демаган бўлардим. Ҳар ҳолда «Андижон»нинг Олий Лига ва Биринчи Лига ўртасида тушиб-чиқиб юриши бу клуб системасининг нотўғри эканлигини англатади. Нега эканлигини тушунтираман.

Мен 2013 йилда Андижон вилоят ҳокимининг таклифига биноан келдим. Жамоада мавсумнинг иккинчи қисмида иш бошлашганлигим, ўшанда клуб қуйи поғоналарда бораётганлигига қарамай, йиғин ўтказиш, таркибни кучайтириш масаласида ҳеч нарса қила олмасдим. Бундай пайтда, жамоани олиб қолиш жуда қийин эди. Шу боис, келишувга кўра, «Андижон» қуйи лигага тушиб кетган тақдирда ҳам, менга клубни яна Олий Лигага олиб чиқиш учун имконият берилиши ҳақида келишилганди. Шу сабаб клубда иш бошлашга рози бўлгандим. Ўша йили клуб қуйи лигага тушиб кетган бўлсада, раҳбарият, ҳомийлар барчасини тўғри тушуниб, икки қадам қўйиш учун ҳам бир қадам ортга юрилишини тўғри тушунгадилар. Қўйилган мақсад эса фақат Олий Лигага чиқиш эмас, клуб асосини андижонлик маҳаллий футболчилардан ташкил этиш вазифаси ҳам бор эди. Шунга яраша жамоани имконқадар ёшартириб, Олий Лигага чиқиш вазифасини уддаладик. Мавсум якунида эса дўстим Миржалол Қосимовдан илтимос қилиб, унинг қўл остида чемпион бўлган «Бунёдкор» клубини «Андижон»га қарши футбол-шоуга таклиф этдик. Тадбирга Озодбек Назарбеков, Нилуфар Усмонова, «DJ Piligrimm», Жавоҳир Зокиров cингари санъаткорларни таклиф этиб, андижонлик мухлисларга ажойиб байрам совға қилган эдик. Мавсумни юқори нотада якунлаб, йилни катта иштиёқ билан бошлашимиз керак эди.



Аммо, клуб томонидан футболчиларга Олий Лигага чиққани учун ваъда қилинган бонуслар, мукофот пуллари тўланмади. Сабаби, бунгача футболга қизиққан вилоят ҳокими бошқа ишга ўтказилганди, янги раҳбарият эса бу борада муаммони ҳал этмади. Устига-устак йилни молиявий қийинчиликлар билан бошладик. Бу эса таркибни кучайтириш имконини бермасди. Оқибатда мавсум ўйинларини қуйи лигада вазифани бажарган футболчилар ва Олий Лига клубларидан четда қолган ўйинчилар билан бошлашга мажбур бўлдим. Бундай пайтда футболчиларни руҳлантириш осон бўлмасада, яхши натижа учун бор имкониятимни ишга солдим. Дастлабки турда 18 минг мухлис қўллаб-қувватлаши остида «Пахтакор»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, бутун стадион ўйиндан кейин ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлади. Хуллас, мавсумни омадсиз бошлаганимиздан кейин натижа учун жавобгарликни ўз бўйнимга олдим. Жамоанинг натижалари учун табиийки, менинг ҳам айбим бор эди. Клубга янги мураббийлар келиши ва улар давралар оралиғида таркибни кучайтириб, етарлича тайёргарлик кўра олишлари учун ҳам, биринчи давра якунида клубни ўз аризамга биноан тарк этишга қарор қилдим.

БУ ТАСОДИЙ ОМАДСИЗЛИК ЭМАС

Ўшанда клубнинг муваффақиятсизлигига мени айблаганлар жуда кўп бўлди, балки тажрибасизлик қилгандирман, аммо...


мақоланинг давомини "Эрудит-Спорт" газетасида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика