RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

«Андижон» лагеридан дараклар Новости

«Андижон» лагеридан дараклар

Теги :  Андижон
Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ҳам ўз қароргоҳида олиб бораётган андижонликлар кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда.
Айтиш керакки, бош мураббий Виталий Легай. Унга маҳаллий мураббийлар Абдурашид Исмоилов, Расул Раҳмонов ва Бекзод Турғунов кўмаклашмоқда. Дарвоқе, Исмоилов учун «Андижон» жамоаси бегона эмас. Боиси ушбу мутахассис олдин ҳам жамоа мураббийлар штабида фаолият юритган. Сўнгги пайтларда эса биринчи лига қатнашчиси «УзДонгЖу» жамоасини бошқариб келаётганди. Расул Раҳмоновни эса мухлислар яхши билади. Футболчилик  фаолиятини жарохат сабабли мажбурий равишда эрта якунлашга қарор қилган Раҳмонов ўткан мавсум ёшлар жамоасида мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказганди. Бекзод Турғунов эса айни дамда дарвозбонларни шуғуллантирмоқда. Ушбу ёш мураббий ҳам Андижон футболи тарбияланувчиси бўлиб, илгари «Андижон» ёшлар жамоаси ва олий лигада «УзДонгЖу» дарвозасини қўриқлаганди.

Энди «Андижон»нинг тайёргарлиги ҳақида тўхталиб  ўтадиган бўлсак, эрталабки машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарлик машқларига қаратилмоқда. Тушликдан кейин эса Шўрбулоқ даҳасида жойлашган сунъий қопламали майдонда техник-тактик машғулотлар устида ишланилмоқда.

Таркиб деярли янгитдан шакллантирилиши боис бугунги кунда бир қатор янги футболчилар  кўрикда бўлиб турибди. Шуни айтиш лозимки, ўтган мавсум «бургутлар» шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуратов, Анвар Бердиев каби етакчи ўйинчилар жамоада қолиб фаолиятини давом эттириши аниқ бўлди. Ушбу йиғин чоғида мураббийлар штаби асосан водийлик футболчиларни кўздан кечирмоқда. Таркибда ўттиздан зиёд футболчилар ўрин олганини эътироф этиш лозим.

Мураббийлар кўрикдаги ўйинчиларни нафақат машғулот жараёнида балки синов-назорат баҳслари орқали ҳам текшириб бормоқда. Хусусан яқинда «УзТонгХонгКо» (завод жамоаси) билан беллашиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилди. Ушбу баҳсда андижонликларнинг ҳар икки голига ҳам иқтидорли ҳужумчи Сирожиддин Еттибоев муаллифлик қилди. Асли андижонлик бўлган ушбу 18 ёшли футболчи бунгача Қаршининг «Насаф-2» жамоасида ўйнаб келаётганди. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда.
«Андижон»нинг навбатдаги синов-назорат учрашуви бугун Фарғонанинг «Нефтчи» ёшлар жамоасига қарши кечди. Виталий Легай шу куни икки ҳил таркибдан фойдаланди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса мухлислар 4та гол кўришди. Якуний ҳисоб эса 3:1 бўлди.

Биринчи таймдаги таркиб: Азизбек Абдуллаев (Даврон Жўрақулов), Артур Маматказин, Шояд Муллажонов, Мансур Маҳсудов, Аҳрор Ўктамов, Муҳаммад Расулов, Аброр Комилов, Фарруҳ Бекмуратов, Жаҳонгир Мақсудов, Шукур Жумабоев, Алишер Абдувоҳидов.

Иккинчи бўлимда эса: Даврон Жўрақулов (Фарруҳ Турдалиев), Дилмурод Маҳмудов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Акбар Ходжаев, Ғайрат Жўраев, Мақсуд Маҳмудов, Фарҳод Бекмуратов, Бахтиёр Қосимов, Иброҳим Отахонов, Алишер Абдувоҳидов, Шохжаҳон Аббосов.

Шунингдек яна бир нечта андижонлик ёш футболчиларга ҳам имконият берилди.

Учрашувда Бахтиёр Қосимов билан Алишер Абдувоҳидов пенальтидан тўп киритган бўлса, Фарҳод Бекмуратов чап қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб аниқ зарбаси билан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Таркибга назар ташласангиз ўткан мавсум «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган, Маҳамаджонов, Жўраев, Аббосов каби футболчиларни кўришингиз мумкин. Шунингдек тажрибали футболчи Санжар Асқаралиев ҳам айни дамда «Андижон» машғулотларида иштирок этаётганини таъкидлаш лозим. «Нефтчи» ёшларига қарши баҳсда Асқаралиев билан бирга Анвар Бердиев маълум сабабларга кўра иштирок этмади.

Мураббийлар штаби ўтказилаётган учрашувлардан сўнг кўрикда бўлиб турган айрим футболчиларга жавоб бериб, бошқа ўйинчиларни таклиф этиб синовдан ўтказиб бормоқда.

Дарвоқе, келаси ҳафтадан Фарғонада старт оладиган анъанавий турнир - «Ҳоким Кубоги»да андижонликлар ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақа ҳам жамоамиз учун фойдали бўлиши табиий. Селекция жараёни эса мавсум стартига қадар давом этади.
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика