RU

Последние новости

10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  0 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  1 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  5 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  7 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  10 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  7 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  10 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1

"Андижон" жамоаси болалар уйига ташриф буюрди ФОТО Новости

"Андижон" жамоаси болалар уйига ташриф буюрди ФОТО

Теги :  Андижон
Айни пайтда “Андижон” жамоаси янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўриш билан бирга меҳрибонлик ва савоб ишларни ҳам эътибордан четда қолдираётгани йўқ.

Бугун эрталаб “Андижон” жамоаси аъзолари меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, болаларга қувонч улашишди. Клуб директори Бекзод Каримов, мураббийлар Нозим Муллаохунов, Сергей Ковшов ҳамда Анвар Бердиев, Иброҳим Отахонов, Мирзакамол Камолов, Даврон Турсунов, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов каби футболчилар бошчилигида болалар уйига ташриф буюрдилар. “Болалар шаҳарчаси” уйи директор ўринбосари Ойбек Мадиёров жамоа аъзоларини кутиб олди. Айтиш керакки, “Андижон” жамоаси “Болалар шаҳарчаси”га қуруқ қўл билан бормади ва футболчилар болаларга тўп ҳамда яна бошқа қимматбаҳо совғаларни улашишди. Табиийки, бундан болаларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Шу билан бирга учрашув чоғида болалар ўзларининг рақс дастурларини жамоа аъзоларига тақдим этишди.



“Андижон” жамоасининг ташрифидан мамнун бўлишганини “Болалар шаҳарчаси” директори ўринбосари О.Мадиёров таъкидлаб ўтди. “Андижон футбол клубини уйимизга ташриф буюришганидан бошимиз осмонга етди. Бунинг учун биз жамоага катта миннатдорчилик билдирамиз. Ўйлаймизки, “Андижон” жамоаси томонидан қилинаётган хайрли ишларни, бу боши ҳам эмас, охири ҳам эмас. Ўз навбатида биз ҳам вилоятимизнинг бош жамоасига Ўзбекистон чемпионатида омад тилаймиз ва ҳар бир учрашувда ғалаба уларга ёр бўлсин”.



“Андижон” клуби директори Бекзод Каримов ҳам болалар уйига қилинган ташрифдан кўзланган мақсадларни айтиб ўтди.

- Ҳурматли Президентимизнинг ташабусслари билан “Болалар шаҳарчаси”даги шароитларни кўриб, ҳар бир инсонни кўзи қувнайди. Бунинг учун ҳурматли юртбошимизга ҳамда вилоятимиз ҳокимига раҳмат айтамиз. “Андижон” футбол клуби ҳам хайрли ишлардан четда қолмайди. 2016 йил “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан биз ҳам болалар билан учрашиш мақсадида шу ерга келдик. Бу ишларимизни бу бошланиши. Худо хоҳласа, ҳар ойда шу ерга келиб болалар билан учрашиб турамиз. Шу билан бирга футболчиларимиз иштирокида мастер-класслар ўтказамиз. Бундан ташқари, ўз майдонимизда бўладиган учрашувларда болалар учун бепул чипталар ажратамиз ва улар стадионга келиб, ўйинларимизни томоша қилишади.



Шундан сўнг “Андижон” жамоаси бош мураббийи Нозим Муллаохуновга сўз берилди.

- Меҳрибонлик ўйига келиб болаларга қувонч улашиб турганимиздан хурсандмиз. Мана шундай хайрли ишларни йил давомида яна кўплаб амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Келажакда мана шу болалардан яхши футболчилар етишиб чиқишини хоҳлаймиз. Чунки бу ёшлар бизнинг келажагимиз.
Футболчилардан “Андижон” жамоасининг етакчи ўйинчилари Анвар Бердиев билан Иброҳим Отахонов ҳам сўзга чиқиб, болаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. “Меҳрибонлик уйига ташрифимиз билан сиз азиз болаларни бироз бўлса ҳам хурсанд қилган бўлсак, бундан бахтиёр бўламиз. Ишонамизки, сизлар мамлакатимизнинг етук инсонлари бўлиб етишасизлар. Бунинг учун биз ҳам қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламиз” – деб ўз фикрини билдирди Бердиев.

"Андижон" жамоаси матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика