“Андижон” эртага йиғинни бошлайди
03 янв 2020 14:22
Новости
“Андижон” эртага йиғинни бошлайди
“Бургутлар” янги йил байрамидан сўнг эртадан тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини бошлайди.
Жамоа аъзолари 4 январдан клуб қароргоҳида йиғилади. Айтиш керакки, бу йил таркибда жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Раҳбарият ва мураббийлар штабининг режасига кўра, бу йил маҳаллий ва шу билан бирга ёшартирилган таркибни шакллантиришга қарор қилинган.
Тайёргарлик режасига кўра, андижонликлар январ ойида Янгиер шаҳридаги футбол қароргоҳида йиғин ўтказишни мақсад қилган. Таркибдаги ўзгаришлар бўйича йиғин бошланганидан сўнг хабар бериб борамиз. Дарвоқе, бош мураббий Александр Хомяковнинг 5 январ куни Россиядан Андижонга етиб келиши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии