RU

Последние новости

00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  0 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  0 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  1 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  0 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  128 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин Новости

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин

Теги :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, “Андижон”нинг йиғини Тошкентга кўчди.

Жамоа аъзолари бугун эрталаб “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтказилди. Тушликдан сўнг эса “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонда машғулот бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, бу Бахтиёр Ашурматовнинг янги жамоасидаги илк машғулоти эди. Янги мураббий жамоага ўзгача муҳит олиб кирганини пайқаш қийин эмас. Ҳар йили профессионал футбол лигаси томонидан тақдим этиладиган янги тўплар ҳам жорий мавсум учун бугун олиб келинди ва машғулотда футболчилар янги тўп билан ишлади. Машғулотга чиқишдан олдин “Macron” спорт фирмасининг эпикировкаси жамоа аъзоларига тақдим этилганини ҳам айтиш лозим. 

Қолаверса Бахтиёр Аъзамовичга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бериши маълум бўлди. Унга кўра, Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев бу йил “Андижон” мураббийлар штабида фаолият юритади. Дарвозабонлар мураббийи борасида ҳозирча аниқ бир тўхтамга келинмади. 

Мураббийлар штаби айни дамда таркибдаги барча футболчиларни синчиковлик билан кузатмоқда. Эртага “Обод”га қарши кечадиган баҳсдан кейин айрим футболчиларга жавоб берилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз “Обод” билан ўйин “Обод” стадионида соат 11:30да бошланиши режалаштирилган. 


"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика