RU

Последние новости

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

"Бунёдкор" навбатдаги шармандали мағлубиятни "Андижон"дан қабул қилиб олди. "Қалдирғочлар" тарихда илк бор "бургутлар"га ютқазди Новости

"Бунёдкор" навбатдаги шармандали мағлубиятни "Андижон"дан қабул қилиб олди. "Қалдирғочлар" тарихда илк бор "бургутлар"га ютқазди

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур доирасидаги "Андижон" — "Бунёдкор" ўйини бўлиб ўтмоқда.


АНДИЖОН - БУНЁДКОР 5:1 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Азиз Асимов.

Қанот ҳакамлари: Никита Афинагенов, Шоҳнур Йўлдошев.

Захирадаги ҳакам: Исроил Имомназаров.

VAR: Илгиз Танташев.

AVAR: Максим Нехочин.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Гол: Лука Згурский (Бектемир Абдуманнонов) 7, 1:0, Самир Желкович 32 1:1, Владимир Бубаня 43, 2:1, Исломбек Маматказин 45+5, 3:1, Муҳаммадкарим Тоиров 85 4:1, Армин Бошняк 89, 5:1

"Андижон": 72. Игор Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсонов, 8. Фарҳодбек Бекмуродов ( 9. Леван Арвеладзе,70) 13. Сардорбек Азимов, 15. Владимир Бубаня (с), 17. Фарҳоджон Соҳибжонов (94. Армин Босняк, 63), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 51. Лука Згурский (99. Шаҳром Самиев,63) 71. Бектемир Абдуманнонов , 31. Демир Имери, 63)

Захира: 2. Моҳирбек Комилов, 10. Илҳомжон Абдуғаниев, 11. Суннатулла Абдуллажонов, 21. Илдар Маматказин, 66. Илҳомжон Алижонов, 

"Бунёдкор": 1. Марин Любич, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Нажмиддин Нормуродов, 6. Самир Желкович, 8. Фране Чиряк (47. Рустамхон Азимов, 56), 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (10. Расул Йўлдошев,46), 22. Усмонали Исмоналиев, 66. Азизбек Тўлқинбеков, 77. Музаффар Олимжонов (19. Билол Туплиев, 75), 92. Тони Йович (57. Амир Тўрақулов,56)

Захира: 71. Сарвар Каримов, 5. Момчило Рашо, 7. Суҳроб Иззатов, 45. Фарҳод Ўткиров,  78. Тоҳирбек Тўхтасинов.

Огоҳлантириш: Сардор Азимов 10, Темурхўжа Абдухолиқов 64, Абдувоҳид Ғуломов 71

Четлатиш: Усмонали Исмоналиев ("Бунёдкор"), 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ГОЛ. Армин Бошняк таблодаги ҳисобни 5:1 кўринишига келтириб қўйди. 

85. ГОЛ. Муҳаммадкарим Тоиров "Андижон"нинг тўртинчи голини урди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Музаффар Олимжоновнинг ўрнига Билол Туплиев тушди. 

71. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Абдувоҳид Ғуломов

70. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Бекмуродов ўрнига Арвеладзе тушди.

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Темурхўжа Абдухолиқов

63. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Абдуманнонов ўрнига Имери, Соҳибжонов ўрнига Бошняк, Згурский ўрнига Самиев тушди. 

58. ЗАРБА. Эсоновнинг зарбаси Желковичга тегиб майдонни тарк этди. Мезбонлар тўртинчи голга яқин. 

56. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Фране Чиряк ўрнига Рустам Азимов, Тони Йович ўрнига Амир Тўрақулов тушди. 

50. ЗАРБА. Бектемир Абдуманнонов жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Ноаниқ. 

46. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Расул Йўлдошев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус. 

45+5. Гол инобатга олинди, 3:1

45+4. ГОЛ. "Бургутлар" "Бобур Арена"да "қалдирғочлар"нинг патини юлишда давом этади. Яна бурчакдан тўп ўйинга киритилди. Бу сафар Исломбек Маматказин гол муаллифига айланди. Асимов яна ВАРга юзланмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 11 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ГОЛ. "Андижон" нималар қиляпти? Нималар қилиб ташляпти? Владимир Бубаня бурчакдан ошириб берилган тўпни гавдаси дарвозага йўллади, 2:1

40. Гол инобатга олинди. 

38. Асимов вазиятни такроран кўряпти. 

36. Асимовнинг ўзи монитор олдига келди. Диққат билан кўрди. 

34. ЧЕТЛАТИШ. Усмонали Исмоналиев жим турган Тоировни тепди. Асимовнинг ёнида бу иш амалга оширилди. Ана сизга ўйин, мана сизга ўйин.


31. ГОЛ. "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Желкович голга айлантирди. "Андижон" ҳимоячилари бу вазиятда уни эътиборсиз қолдиришганди. Асимов ВАРни тингламоқда. 

27. ЗАРБА. Соҳибжоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Згурский боши билан дарвозага йўллади. Зарба ноаниқ. 

20. "Бунёдкор"нинг кейинги рақиби - "Навбаҳор". Суперлигада биринчи истеъфони кўрамизми?

16. ЗАРБА. Йовичнинг зарбасини Литовка бартараф этди. 

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Сардор Азимов

7. ГОЛ. "Андижон" учрашувда ҳисобни очди. Кутилган гол. Лука Згурски гол муаллифи. Бу ерда Бектемир Абдуманнонов ҳам жарима майдончаси ичида катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. 

3. Жарима зарбасидан сўнг "Бунёдкор" дарвозаси олдида кичик кескинлик юзага келди. Устунлик ҳамон мезбонларда. 

1.  "Андижон" илк дақиқалардан бошлаб ҳужумга ўтишни бошлади ва жарима зарбасини ишлади. Мезбонларда стандарт вазият. 


- Учрашув бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика