RU

Последние новости

16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  0 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  0 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  7 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  0 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  0 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  1 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  4 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  6 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  5 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  1 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1

«Андижон» бугун яна бир назорат учрашувини ўтказди Новости

«Андижон» бугун яна бир назорат учрашувини ўтказди

Теги :  Андижон
Айни дамда ўқув-йиғин машғулотларини пойтахтимизда олиб бораётган «Андижон» режага биноан бугун яна синов-назорат учрашувини ўтказди.

Аввал хабар берганимиздек, бугунги рақиб «Пахтакор» ёшлар жамоаси бўлди. Ёмғир остида ўтган баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоамизнинг голларига Камрон Абдуҳамидов билан Муҳаммадюсуф Абдумажидов муаллифлик қилди. Ушбу футболчилар андижонлик бўлиб, «Бунёдкор» академияси битирувчилари саналади. Мураббийлар уларни айни дамда синовдан ўтказмоқда.

Биринчи бўлимда харакат қилган таркиб шундай кўринишда бўлди: Лочин Долимов, Акбар Ходжаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Абдурасул Комилов, Иброҳим Отахонов, Жаҳонгир Мақсудов, Санжар Асқаралиев, Мақсуд Мақсудов, Фарҳод Бекмуратов, Ойбек Нурматов, Алишер Абдувоҳидов.

Иккинчи бўлимда эса қуйидагилар майдонга тушди: Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Аброр Комилов, Камрон Абдуҳамидов, Хусниддин, Ғайрат Жўраев, Бахтиёр Қосимов, Абдулазиз Ёқубов.

Эртага «Андижон» яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб - олий лига вакили «Обод» жамоасидир. Таркибда эса ҳозирча жиддий ўзгаришлар йўқ.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика