RU

Последние новости

18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  10 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  10 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди? Новости

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди?

"Андижон" клуби Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинидан фойдаланиб Туркиянинг “Антальяспор” клуби билан ҳамкорликда ишлаш бўйича учрашув ўтказди.

“Андижон” бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” раҳбарияти билан мулоқот жараёни ҳамда клуб инфраструктураси билан яқиндан танишиб чиққач, “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Бунёдкор” клубида ишлаган чоғимда ҳам Загребнинг “Динамо” жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйгандик. Лекин “Антальяспор” билан ҳамкорлигимиз “Динамо” Загребникидан ҳам кўра қизиқарлироқ ва ажойиб руҳда ўтди. 

Эрдем Эрдал кучли мутахассис экан. Ишлаб чиқилган йўл харитаси билан ипидан-игнасигача танишиб чиқдик. Бу клубда жуда катта йўналишлар, футбол ичидаги ва атрофидаги барча ишлар қамраб олинган экан. “Андижон” клубида ҳам худди шундай иш тизимини йўлга қўйишимиз учун йўл харитаси билан эринмасдан таништириб чиқди. Биз ҳам йўл харитасини ўзимизга мўлжаллаб ишлаб чиқамиз. 

Эрдел бизга пулинг ёки ўйинчинг бўлса ҳам юрадиган йўлингни поездда ё самолётда босиб ўтасанми, буни билмасанг ғалабали манзилга етиб бора олмайсан, шу боис узоқ йилга мўлжалланган йўл харитаси бўлиши керак, деган муҳим гапларни айтди. Ушбу масала бўйича биз стратегик режаларни ишлаб чиқишга киришиб кетдик. Яқин кунларда меморандум имзолаймиз. 

Бу ерда май ойида катта семинар бўлар экан ва бизни ҳам таклиф қилишди. Ҳамкорлигимиз икки томонлама самарали бўлишига ишонч кучли. Биз ҳам ўз фикрларимизни ва ғояларимизни билдирганимизда бизни ҳам ўзимизга яраша мутахассис эканимизни англаб етдилар ва фикрларимизни бир жойдан чиқишига туртки берди. 

Албатта, бу учрашувдан нафақат қониқиш ҳосил қилдим, балки хурсанд ҳам бўлдим. Боиси, бир нечта клублар ва хориж мамлакатларида бўлганман. Аммо жаноб Эрдал каби кучли мутахассис билан деярли биринчи бор учрашдим. У жуда самимий ва сирларини беркитмасдан биз билан баҳам кўриб, “Андижон” ҳам ривожланиш истагида эканини ҳисобга олиб, очиқ-ойдин барча ишларини бизга ошкора айтди. 

“Андижон” клубини ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқамиз. Вилоятимиз ҳокимига тақдим этамиз. Жамоамизни Республикада яхши ўринларга олиб чиқишимиз керак. Бу учун мана шундай учрашувлар ва ҳамкорликларни йўлга қўйишимиз муҳим. Бу борада дастлабки қадамлар ташланяпти. Шу ишга киришдикми, ўз ортимиздан яхши лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, ижобий натижаларни қолдириб кетишимиз лозим. Бунга қаттиқ бел боғлаганмиз", - дейди, Улуғбек Абдусатторович.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика