RU

Последние новости

12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  9 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  4

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди? Новости

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди?

"Андижон" клуби Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинидан фойдаланиб Туркиянинг “Антальяспор” клуби билан ҳамкорликда ишлаш бўйича учрашув ўтказди.

“Андижон” бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” раҳбарияти билан мулоқот жараёни ҳамда клуб инфраструктураси билан яқиндан танишиб чиққач, “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Бунёдкор” клубида ишлаган чоғимда ҳам Загребнинг “Динамо” жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйгандик. Лекин “Антальяспор” билан ҳамкорлигимиз “Динамо” Загребникидан ҳам кўра қизиқарлироқ ва ажойиб руҳда ўтди. 

Эрдем Эрдал кучли мутахассис экан. Ишлаб чиқилган йўл харитаси билан ипидан-игнасигача танишиб чиқдик. Бу клубда жуда катта йўналишлар, футбол ичидаги ва атрофидаги барча ишлар қамраб олинган экан. “Андижон” клубида ҳам худди шундай иш тизимини йўлга қўйишимиз учун йўл харитаси билан эринмасдан таништириб чиқди. Биз ҳам йўл харитасини ўзимизга мўлжаллаб ишлаб чиқамиз. 

Эрдел бизга пулинг ёки ўйинчинг бўлса ҳам юрадиган йўлингни поездда ё самолётда босиб ўтасанми, буни билмасанг ғалабали манзилга етиб бора олмайсан, шу боис узоқ йилга мўлжалланган йўл харитаси бўлиши керак, деган муҳим гапларни айтди. Ушбу масала бўйича биз стратегик режаларни ишлаб чиқишга киришиб кетдик. Яқин кунларда меморандум имзолаймиз. 

Бу ерда май ойида катта семинар бўлар экан ва бизни ҳам таклиф қилишди. Ҳамкорлигимиз икки томонлама самарали бўлишига ишонч кучли. Биз ҳам ўз фикрларимизни ва ғояларимизни билдирганимизда бизни ҳам ўзимизга яраша мутахассис эканимизни англаб етдилар ва фикрларимизни бир жойдан чиқишига туртки берди. 

Албатта, бу учрашувдан нафақат қониқиш ҳосил қилдим, балки хурсанд ҳам бўлдим. Боиси, бир нечта клублар ва хориж мамлакатларида бўлганман. Аммо жаноб Эрдал каби кучли мутахассис билан деярли биринчи бор учрашдим. У жуда самимий ва сирларини беркитмасдан биз билан баҳам кўриб, “Андижон” ҳам ривожланиш истагида эканини ҳисобга олиб, очиқ-ойдин барча ишларини бизга ошкора айтди. 

“Андижон” клубини ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқамиз. Вилоятимиз ҳокимига тақдим этамиз. Жамоамизни Республикада яхши ўринларга олиб чиқишимиз керак. Бу учун мана шундай учрашувлар ва ҳамкорликларни йўлга қўйишимиз муҳим. Бу борада дастлабки қадамлар ташланяпти. Шу ишга киришдикми, ўз ортимиздан яхши лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, ижобий натижаларни қолдириб кетишимиз лозим. Бунга қаттиқ бел боғлаганмиз", - дейди, Улуғбек Абдусатторович.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика