RU

Последние новости

22:52Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади   7 22:43Жокич Сербиянинг ғалабасига ишонмоқда. Черандан бошқача тахмин  0 22:31Суперлига. "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:0  1 22:21Ҳожиакбар Алижонов 155 кун ўтиб ўтиб майдонга қайтди  8 22:10Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0  5 22:05Суперлига. "Сўғдиёна" "Насаф"ни мағлуб этди, жиззахликлар ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди  106 21:58Суперлига. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинда кучлар тенг келди  96 21:35"Манчестер Юнайтед" футболчиси Туркияга йўл олиши мумкин  1 20:42"Манчестер Сити" раҳбарияти клубда қолиши учун Гвардиоланинг маошини оширишга тайёр  6 19:54Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб, Польшани таслим қилди  33 19:08"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  11 19:05"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  7 18:47Мутахассис фикри. Улуғбек Мирзаев: "Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди"  4 18:31Виталий Левченко: "Сиз "Нефтчи" бош мураббийимисиз?"  5 18:17Февзи Давлетов: "Нимели "Сурхон"да ўйнагиси келяптими ёки йўқми тушуниб олиши керак"  7

"Андижон" - "Антальяспор": Стратегик ривожланишнинг туркча модели ёхуд Европа томон эшикларнинг очилиши Новости

"Андижон" - "Антальяспор": Стратегик ривожланишнинг туркча модели ёхуд Европа томон эшикларнинг очилиши

"Андижон" клубидан халқаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги юриш.

Ривожланиш иштиёқида ёнаётган “Андижон” Анталиядаги йиғинидан фойдаланиб, Туркия Суперлигаси қатнашчиси – “Антальяспор” клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки амалий қадамни ташлади. 

Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги “Андижон” делегациясини “Антальяспор” бош менежери Ферда Раманли, бош координатор Абдуллоҳ Сарачоглу, “Фанатик тур” компанияси мудири Ҳоқон Онкур ва маркетинг менежери Серап Атмаса хоним жуда илиқ қарши олдилар.

“Анталияга хуш келибсизлар. Мурожаат қилганинглардан хурсанд бўлдик. Биз учун Ўзбекистон янги бир бозор ва янги футбол мамлакати. “Андижон” ривожланишни хоҳлаётган клуб эканидан мамнунмиз. Бугун танишув амалиёти ва қандай ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз”, - деди жаноб Раманли. 


Ўз навбатида Улуғбек Мирзаев қабул учун миннатдорчилик билдирди ва бошланажак ҳамкорлик икки томон учун ҳар томонлама қулай ҳамда фойдали бўлишига ишончи комил эканини билдирди ва бир қатор муҳим масалалар билан ўзаро фикрлар алмашилди.      

Аввало жараён “Антальяспор” клуби футбол академиясини яқиндан танишиш билан бошланди. Болалар учун яратилган шароитлар, уларни тарбиялашда нималарга эътибор қаратилаётгани, озиқ-овқат масаласи, мураббийлар билими ва яна бошқа иш йўналишлари бўйича барчаси кўрсатилди ҳамда маълумотлар берилди. “Антальспор” футбол академиясига 3-4 ёшдан болаларни қабул қилиш бошланади. Аввалига гимнастика билан шуғуллантиришади ва кейин аста-секинлик билан футбол ўрганиб борилади. Улар учун ойига 25 доллардан бадал пули бор.

Шунингдек, бизга клуб бош скаути Аднан Гулек таништирилди. Собиқ футболчи “Антальяспор”да муҳим кадрлардан бири саналади. Ўз навбатида Улуғбек Абдусатторович март ойида Ўзбекистонда U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтишини ва бизда иқтидорли ёшлар кўплигини айтиб, мусобақани кузатиш учун таклиф қилди. Бу эса Аднан Гулекда катта қизиқиш уйғотди.   

Кейин академия директори Седат Қорабуқ билан танишдик. У киши академия ҳақида янада тўлиқ маълумотларни берди ва Улуғбек Мирзаев ўз навбатида академия директорига ҳам март ойида юртимизда U-20 Осиё чемпионати ўтказилиши ва унда селекция бўйича қатнашиш имконияти борлигини айтиб таклиф қилди. Шунингдек, ушбу терма жамоамизда “Андижон” вакили Шерзод Эсонов ҳам тўп сураётгани алоҳида таъкидланди. Рости, улар бўлажак Осиё чемпионатини яхши эслаб қолдилар. 

Анталия марказидаги ягона футбол мактаби “Антальяспор” марказий футбол мактабидир. Ушбу футбол мактаблари “Антальяспор” томонидан тузилмага киритилган ва битта марказдан назорат қилинади. 

Қолаверса, клуб музейи ҳам барпо этилган бўлиб, клуб ташкил этилганидан бошлаб шу давргача бўлган ҳар 10 йилликнинг алоҳида расмлари бор. Қўлга киритилган Кубоклар учун алоҳида жой ҳам барпо қилинган. 

Маълумот учун, “Антальяспор” 1966 йилда ташкил топган. Бундан ташқари, кутубхона ҳам мавжуд. Академияда U-9 дан U-19 гача жамоалар бор ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида хоналар ажратилган. 

Давоми бор...

Абдулазиз Искандарлов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика