Анчелоттининг “Эвертон”идан навбатдаги ажойиб натижа
03 окт 2020 22:00
Новости
Анчелоттининг “Эвертон”идан навбатдаги ажойиб натижа
Англия чемпионати 4-тури доирасида “Эвертон” ўз майдонида “Брайтон” устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Жамоа мавсум стартидан ўрин олган барча 7 баҳсда ғалабага эришди: 4 таси АПЛ ва 3 таси Лига Кубоги. Бу каби натижа клуб тарихида сўнгги бор 125 йил аввал, яъни, 1894/95 йилги мавсум қайд этилганди.
Карло Анчелотти бошқарувидаги мерсисайдликлар Премьер-лига турнир жадвалида 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Эвертон” кейинги турни ҳам “Гудисон Парк”да ўтказади, рақиб эса амалдаги чемпион – “Ливерпуль”. Мазкур баҳс 17 октябрга белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии