Анчелотти "Реал"нинг янги форвардини мақтади
19 сен 2023 12:23
Новости
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Хоселунинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Бу йигит олдинда яхши ўйнайди, рақибга доим хавф туғдиради. У жамоага фойда келтиради. Хоселу муҳим позицияда ўйнайди, бизда бошқа бундай сифатга эга футболчилар йўқ. Бизга аввалги мавсумларда ана шундай футболчи етишмаётганди", – деди тажрибали мутахассис.
Хоселу ёзда ижара асосида "Эспаньол"дан "Реал"га ўтди. 33 ёшли ҳужумчи шу кунгача Ла Лигада 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии