Анчелотти: "Каземиро, Кроос ва Модрич майдонда мен сўрамаган ишларни ҳам амалга оширади"
22 ноя 2021 09:00
Новости
Анчелотти: "Каземиро, Кроос ва Модрич майдонда мен сўрамаган ишларни ҳам амалга оширади"
Ла Лига 14-турида “Реал” 4:1 ҳисобида “Гранада”ни таслим этди ва пешқадамликка қайтди.
Мадридликлар устози Карло Анчелотти ишончли ғалабадан кейин ўз фикрларини айтди
“Асенсио кўрсатмаларимни бажармоқда, шу туфайли у ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Аммо энг муҳими, у ўзининг энг яхши фазилатларини кўрсатмоқда.
Менга кўпроқ ўйин сифати ёқди, лекин 2-голдан кейин шиддат ва ритмни тушурганимиз маъқул келмади. Бизга одатдаги самарадорликни кўрсатолмадик.
Каземиро, Кроос ва Модричнинг савияси жуда юқори, улар ҳали ҳамон дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячилари. Уларнинг динамикаси мени ҳайратга солиди, улар мен сўрамаган нарсаларни ҳам амалга оширади, чунки барчаси маҳорат туфайли содир бўлади.
Муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Винисиус Жуниорни алмаштирдим. Ўйин бироз асабий кечди”, дейди Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии