Анчелотти: Каканинг ўйинидан мамнунман, Роналду эса майдоннинг қайерида ўйнашини ўзи танласин
02 авг 2013 12:47
Новости


Анчелотти: Каканинг ўйинидан мамнунман, Роналду эса майдоннинг қайерида ўйнашини ўзи танласин
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Лос-Анжелес Гэлакси” билан бўлган ўртоқлик учрашувидан кейин шогирдлари ўйинидан қониқиш ҳосил қилди, деб хабр беради испан ОАВ.
“Умуман айтадиган бўлсам жамоа жуда яхши аҳволда. Мен ўйинчилардан мамнунман, чунки улар яхши ўйин намойиш этишди, бу эса мен учун энг асосийси. Мен Какадан ҳам Роналдудан ҳам қониқиш ҳосил қилдим, улар биргаликда яхши вазиятлар ярата олишди. Роналду майдондаги позициясини ўзи танлаши керак, мен бу масалада ҳеч нарсани ўзгартиришни истамайман. Анхел ди Мария ва Карим Бенземаларнинг ўйинидан ҳам қониқдим”, - дейди Анчелотти.

Комментарии