Анчелотти: «Бавария»да икки йилдан кўпроқ ишламоқчиман»
23 окт 2016 16:32
Новости
Анчелотти: «Бавария»да икки йилдан кўпроқ ишламоқчиман»
«Бавария» устози Карло Анчелотти келажак режалари билан ўртоқлашди.
Нима учун 2013 йилда МЮга келмагани ҳақида
2013 йилда «Манчестер Юнайтед»га келмаганим сабаби: «Реал» билан музокара ўтказаётган эдим. Бу ягона сабаб. Албатта, МЮ – фантастик жамоа, ҳар бир мураббий бу клубда ишлашни истайди. Бироқ мен «Реал» билан гаплашаётгандим.
Келажакда қаерда ишлаши ҳақида
Италияда мени терма жамоани қабул қилишни сўрашади. Одатда клубларда икки йилдан ишлайман: «Челси», «Реал»да икки, ПСЖда бир ярим йил. «Бавария»да икки йилдан кўпроқ ишламоқчиман. Кейин эса Англия ёки Италиядан бирини танлайман.
Комментарии