RU

Анчелотти 4:1 ҳисобидан сўнг: "Ғалаба учун яхшилаб дам олиш лозим" Новости

Анчелотти 4:1 ҳисобидан сўнг: "Ғалаба учун яхшилаб дам олиш лозим"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали доирасида "Ал Аҳли"га қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Финал ўйинини сабрсизлик билан кутяпмиз. Умид қиламанки, барчаси жойида бўлади. Биз муваффақиятга эришиш учун ҳаракат қиляпмиз. 

Яхшилаб дам олишимиз керак, вақт кам. Ғалаба қозониш учун яхши дам ҳам лозим. 

Жароҳатланган футболчилар? Улар ҳали тўлиқ тузалишмади. Карим соғайган, Милитао бўйича эса ҳавотирлар бор. Улар жума куни машғулот ўтказишади. Бугун ҳарорати кўтарилган Карвахаль, мушакларида зўриқиш бўлган Асенсио ҳам қайтади", - деди Анчелотти. 

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоалари ўртасидаги финал ўйини 11 февраль куни ўтказилади. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика