RU

Последние новости

11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  0 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  4 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  3 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз" Новости

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз"

Кувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлашди. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Анасхон Раҳматовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Тўғриси, Тожикистон билан ўйин жуда қийин кечди. Иккинчи таймда ҳисобдан келиб чиқиб бироз хотиржамликка берилдик. Бу эса бизнинг зараримизга ишлади. Бироқ жамоамиз билан муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Иккинчи голдан кейин бизда ҳеч қандай саросима ҳолати кузатилмади. Биз ўз кучимизга ишонардик ва ғалаба билан баҳсни тугатишга ишонгандик.

Гуруҳнинг 3-турида Баҳрайн билан жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ушбу беллашувда ҳам биз ғалаба учун майдонга тушамиз.

Худо хоҳласа, биз Осиё чемпионатида фақат ғолибликни мақсад қилганмиз. Бу мақсад учун астойдил ҳаракат қиламиз", – дея фикрларини якунлади Раҳматов.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика