RU

Последние новости

23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  0 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  3 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  3 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  8 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8

Ана холос! МЮ Алекс Фергюсонга "Олд Траффорд"да ўйиндан кейин кийиниш хонасига киришни тақиқлаб қўйди Новости

Ана холос! МЮ Алекс Фергюсонга "Олд Траффорд"да ўйиндан кейин кийиниш хонасига киришни тақиқлаб қўйди

Сэр Алекс Фергюсон энди ўйинлардан кейин МЮнинг кийиниш хонасига кира олмайди.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ҳаражатларни қисқартириш мақсадида 82 ёшли Фергюсонга клуб элчиси сифатида тўлаб келинган иш ҳақини энди бермаслиги маълум бўлганди. Собиқ мураббий клубдаги бу лавозимда йилига 2 миллион фунт ишлаб топган.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий Фергюсондан "Олд Траффорд" стадионида кийиниш хонасига кирмасликни сўрашган.

МЮдагилар Фергюсонга жамоа кийиниш хонасига кириш тақиқланганини рад этишмоқда, аммо клубда айтишларича, энди у ерга ким кириши ва кимлар кирмаслиги ҳақида янгиланган маълумот мавжуд. Авваллари Фергюсон ўйинлардан кейин жамоанинг кийиниш хонасига бемалол кира оларди, лекин буни мунтазам равишда амалга оширмасди.

Қайд этилишича, жамоанинг кийиниш хонасига ташрифлар ўн йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" маданиятининг бир қисми бўлган. Фергюсон ва унинг ҳамкасблари, футбол кенгаши аъзолари Девид Гилл ва Майк Эделсон худди Сэр Бобби Чарлтон ва собиқ директор Морис Уоткинс каби ҳар доим севимли меҳмонлар бўлиб келишган.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика