RU

Последние новости

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  27 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди Новости

Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё Кубогининг 1-турида Таиланд терма жамоаси кутилмаганда йирик мағлубиятга учради.

Жамоа ўзидан бирмунча кучсиз саналган Ҳиндистон термаси билан кечган баҳсда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиндан кейин орадан кўп ўтмай Таиланд футбол федерацияси терма жамоа устози Милован Райевацни истеъфога чиқарди. Шундай қилиб навбатдаги Осиё Кубогининг дастлабки туридаёқ истеъфо рўй берди.

Афтидан Таиланд футбол федерацияси раҳбарияти ҳиндлардан қабул қилиб олинган мағлубиятни ҳазм қила олмаган кўринади. Маълумот учун, сербиялик мутахассис яқинда терма жамоада иш бошлаганди. Аслида-ку ўтган ой жамоа АФФ Кубоги ярим финалида Малайзияга ютқазиб қўйганидан сўнг раҳбарият бу мураббий ишидан ташвишга тушганди. Ҳиндистонга бой берилган ўйин эса ҳаммасидан ошиб тушди. Натижада раҳбарият шу заҳоти Райевацга чиқиш эшикларини кўрсатди. Энди жамоани вақтинча маҳаллий мураббий Сирисак Йодйардтхаи бошқариб туради.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика