RU

Последние новости

22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  4 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди Новости

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди

Теги :  Бухоро
Суперлиганинг биринчи босқичида ҳарақалай яхши иштирок этган "Бухоро" иккинчи босқичда умуман ўзини кўрсата олмаяпти.

Жамоа кеча сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб яна мағлубиятга учради. Яна дейишимизнинг боиси, "Бухоро" биринчи босқичда ҳам Намангандан мағлубият билан қайтганди. Жамоа кеча 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг "Бухоро"нинг кетма-кет мағлубиятлари сони қаторасига 6та ўйинга етди. Ҳа, шундай. "Бухоро" мана олтита ўйиндирки фақат мағлуб бўлмоқда.

Жамоа охирги марта 12 август куни ўз майдонида "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шундан сўнг Улуғбек Бақоев шогирдлари биринчи босқичнинг охирги иккита турида ютқазиб қўйишди: сафарда "Навбаҳор" ва уйда "Локомотив" билан кечган баҳсларда.

Кейин иккинчи босқич бошланди ва "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси давом этди. "Бунёдкор"га қарши 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган "Бухоро" кейинги турларда "Пахтакор", "Локомотив" ва "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. Ҳозир "Бухоро"нинг омади шундаки, жамоа ҳамма ўйинларни ютқазган тақдирда ҳам 7-ўринга тушиб кетмайди. Йўқса жамоа анча ҳаракатга тушиб қолган бўларди.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика