Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"
18 апр 2025 22:55
Новости
Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим дарвозабон Андре Онананинг "Лион"га қарши ўйинидан қониққанини айтди.
Европа лигасининг чорак финали жавоб ўйини 113-дақиқасида ҳам манкунианликлар "Лион"га 2:4 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Якунда жамоа 3та гол уриб, ғалабани илиб кетди. Ўйинда Андре Онана кўплаб сейвлари орқали жамоасини яққол голлардан сақлаб қолди.
"У ўз вазифасини яхши уддалади - зўр ўйин ўтказди. У шундай руҳда давом этиши керак. Ундан хурсандман, чунки Андре оғир даврни бошидан ўтказди.
Ҳозир фақатгина олдинга ҳаракатланиш керак. Бизни кетма-кет ўйинлар кутиб турибди ва у бунга тайёр ҳолатда", - деди Аморим.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии