Аморим "Гримсби" билан ўйиндан кейин истеъфога чиқмоқчи бўлганини айтди
29 авг 2025 18:39
Новости
Аморим "Гримсби" билан ўйиндан кейин истеъфога чиқмоқчи бўлганини айтди
АПЛ 3-туридан ўрин олган МЮ – "Бёрнли" учрашуви олдидан Рубен Аморим иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
"Мен Коббининг қолишини хоҳлайман. У ўз ўрни учун курашиши керак, бизга Кобби Майну керак.
Мағлубиятдан жуда хафа бўлдим ва ҳафсалам пир бўлди: биз мавсумолди йиғинни жуда яхши ўтказдик деб ўйлагандим.
Бироқ ҳозир бизни янги ўйин кутиб турибди ва мен бунга тўлиқ эътиборимни қаратганман.
"Гримсби" билан учрашувдан кейин менда истеъфо ҳақида ҳис-туйғулар пайдо бўлди, аммо ҳозир буни ҳис қилмаяпман. Баъзида клубни тарк этишни хоҳлайман, баъзида эса бу эрда яна 20 йил қолишни хоҳлайман. Ҳиссиётларимни назорат қилишим керак", – деди Аморим.
Эслатиб ўтамиз, МЮ – "Бёрнли" баҳси эртага 19:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии