RU

Последние новости

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  0 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

Амир Ғалинои: "Ўзбекистонда Бабаяндек ажойиб дўстим бор" Новости

Амир Ғалинои: "Ўзбекистонда Бабаяндек ажойиб дўстим бор"

ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози ва футболчи иштирок этди.

- Авваламбор "Локомотив" клуби раҳбариятига ажойиб кутиб олишгани учун ташаккур билдираман. Бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим эмас. Мен хусусан "Пахтакор"ни жуда яхши биламан. Шунингдек, Самвел Бабаян билан ажойиб дўстлик алоқаларимиз сақланиб қолган. Умуман олганда мен яна ушбу мамлакатга келганимдан хурсандман.

Эртанги учрашув қизиқарли бўлиши аниқ. "Локо"ни ғалаба, бизни эса дуранг натижаси ҳам қониқтиради. Бизнинг биринчи вазифамиз - гол ўтказиб юбормаслик. Шу боисдан ҳам анча эътиборли ўйнашимиз лозим бўлади.
Биз ва "Локомотив"да кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган. "Дуҳаил" эса аллақачон вазифани бажариб бўлди. Биз билан бўлган ўйинда ҳакам хатоси уларни фойдасига ишлаганди. Ўшанда ҳакам адашмаганида, балки ҳозир "Зоб Аҳан" гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаган бўлармиди.

Ўйинга тайёрлаган тактикамиздан қатъи назар биз ғалаба учун курашамиз. Биринчи вазифа гол ўтказиб юбормаслик, лекин бу ҳужумга ўтмаймиз дегани эмас. "Зоб Аҳан" эртага фақат ҳимояланади деб ўйлайдиганлар адашади. Биз ҳужумда ҳам ўйнаймиз ва вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз.

Таркибда йўқотишлар йўқ. Барча сафда ва ўйинга шай ҳолатда. "Локомотив"га қарши тайёрланиш чоғида уларни бир қатор учрашувларини томоша қилдик. Хусусан Қаршидаги "Насаф"га қарши ўйинини кўриб чиқдик. Аммо ОЧЛ доирасидаги ўйин билан чемпионатдаги баҳсни таққослаб бўлмайди. ОЧЛ умуман бошқа даражадаги турнир.

Афсуски меҳмондаги ўйинларда жамоамиз кўп гол ўтказиб юбормоқда. Аввалги баҳсларда кўп ҳужум қилганимиз сабабли, ҳимояда камчиликлар юзага келди. Умид қиламанки, эртага ушбу хатоларни такрорламаймиз, - деди Амир Ғалинои.


"Зоб Аҳан" футболчиси Гиорги Гвелесиани: "Локомотив" жамоасини жуда ҳам ҳурмат қиламан. Мен грузилиялик бўлганим туфайли "Локомотив" ва хусусан Ўзбекистон ҳақида яхши маълумотларга эгаман. Чунки бу ўлкада бир қатор ҳамюртларим ўйнашади. Улар менга етарлича маълумотларни беришди. "Локомотив" қанчалик кучли ва жиддий рақиб эканлигини тушуниб турибман. Эртанги ўйин қизиқарли ўтиши аниқ. Стадионга келадиган мухлислар асло зерикиб қолишмайди, деб ўйлайман. Бизни дуранг натижа ҳам гуруҳдан олиб чиқади. Аммо эртага биз Тошкентдан ғалаба билан қайтмоқчимиз".

Рейтинг: -147   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика