RU

Последние новости

00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  1 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  2 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  6 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  5 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28

Амин Али Ҳусайин: "Эртага Яман халқи учун майдонга тушамиз" Новости

Амин Али Ҳусайин: "Эртага Яман халқи учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Яман бош мураббийи Амин Али Ҳусайин ва футболчи Муҳаммад Иброҳим қатнашди.

"Барчангиз Ямандаги сиёсий аҳволни биласизлар. 5-6 ойдан буён маҳаллий лигамиз ўйинлари ўтказилмаяпти. Бу нарса терма жамоага ҳам салбий таъсир қилиши табиий. Бир қатор етакчи футболчиларимиз турли сабаблар билан Тошкентга кела олишмади. Эртага Ўзбекистон терма жамоада ғалаба учун ўйнайди. Буни жуда яхши тушуниб турибмиз. Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири", - дейди бош мураббий.

"Ўзбекистонга қарши тайёргарлигимиз қисқа бўлди, бунга сабаб Ямандаги вазият. Аммо биз боримизни бериб тайёрландик ва эртага ўйинда ижобий натижага умид қиламиз", - дейди Муҳаммад Иброҳим.

- Айни пайтда Яманда миллий чемпионат тўхтатилган экан. Уммонга қарши ўртоқлик ўйинига қадар футболчилар нима билан шуғулланишди. Умуман футболчиларнинг руҳий ҳолати қандай?

- Яманда 5 ойдан буён умуман футбол ўйнамадик. Уммонга қарши ўйин бизга жуда зарур эди. Хаттоки рейслар ҳам бекор қилинган эди. Уммонга қарши ўйин ўтказиш учун 30 соат автобусда етиб бордик ва ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Ўзбекистон кучли жамоа, аммо эртага биз Яман мамлакати учун майдонга тушамиз.


- Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги таркиби ҳақида маълумот борми? Рақибнинг ўйинларидан видеолавҳалар борми?

- Ўзбекистон кучли жамоа, Осиё кубогида ўйнаган, Жаҳон чемпионати саралашларида иштирок этган. Биз балки рақибни етарли тарзда ўрганмагандирмиз, аммо эртага майдонга шунчаки тушмаймиз.

- Бу сафарги саралаш олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Битта саралаш орқали ҳам Осиё кубогига йўлланма олиш мумкин. Яманнинг имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Ямандаги сиёсий вазият туфайли режаларимиз ўзгариб кетди. Гуруҳдаги барча рақибларимиз кучли саналади. Осиё кубогига йўлланма олиш учун курашамиз.

- Эртага Яман терма жамоасидан ҳужумкор ўйин кўрамизми ёки ҳимоявий?

- Эртага кўрасизлар (кулади). Футбол бу оддий, тўп рақибда бўлса ҳимояланасан, тўп сенда бўлса ҳужумга ўтасан.

- Яман терма жамоаси сафида қайси чизиқни кучли деб биласиз?

 - Термамизнинг ҳимоя чизиғини кучли деб биламан.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика