RU

Последние новости

06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  27 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  2 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6

Амет Мемет: "Олтинчи ўринни олмоқчимиз" Новости

Амет Мемет: "Олтинчи ўринни олмоқчимиз"

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб журналистлар саволларига фарғоналиклар устози ташриф буюрди.
- Бизникилар ҳали ўйинга мослашиб улгуришмасидан “Бунёдкор” катта куч билан олдинга ўтди ва ҳисобни очди. Жамоамиз иккинчи таймда ўз ўйинини кўрсата бошлади. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишимизга “Бунёдкор”нинг тажрибали футболчилари имконият беришмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Улар кубок доирасидаги ўта оғир учрашувдан кейин ўзларини йўқотиб қўймагани ҳайрон қолдирди, - деб гап бошлади Амет Абдуллаевич.

- Саркисян кетганидан кейин жамоани қайта шакллантириш қийин бўлмаяптими?

- Юрий Вазгеновичнинг футболга бўлган ўз қарашлари бор, меники эса бошқача.

- Носир Отақўзиев ўз интервьюасида кам ўйнаётганини бош мураббийдан сўранг деб гапирди. У нима учун майдонга кам тушириляпти?

- Жамоамиз тактикасидан келиб чиқиб, битта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Уни ҳам майдонга тушадиган вақти келади.

- “Нефтчи” еттинчи поғонадаги жамоадан беш очко кам жамғариб, 8-ўринда бормоқда. Жамоанинг мақсади қайси ўрин?

- Вазифамиз аниқ – олтинчи ўринни олмоқчимиз. Саккизинчи поғона бизга ярашмайди!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика