RU

Последние новости

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  118 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  36 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Амад Диалло МЮга ғалаба келтирган ўзи иштирокидаги иккита вазият бўйича фикр билдирди Новости

Амад Диалло МЮга ғалаба келтирган ўзи иштирокидаги иккита вазият бўйича фикр билдирди

"Манчестер дербиси" қаҳрамони Амад Диалло "MUTV" телеканалига интервью берди.

"Пенальти ишлаганимдан мамнунман. Дарвозага зарба бермоқчи бўлдим, лекин кейин менга қараб учаётган ҳимоячини кўриб, бироз ақллироқ ўйнашга қарор қилдим. У оёғимга зарба берди, шунинг учун бу пенальти эди.

Иккинчи голга келсак, биз биламизки, Лича узун пас билан тўпни сизга етказиб бера оладиган ўйинчидир. Бошида тўп жуда тез учаётгани учун бу пасни тўхтатишимга ишонмагандим, лекин охирида уни ўзимга бўйсундиришга муваффақ бўлдим ва иккинчи тегинишим билан гол урдим.

Албатта, мен "Олд Траффорд"да мухлисларимиз қуршовида бундай голни нишонлашни истардим, лекин улар олдидаги бошқа голлар каби буни нишонлашим керак эди (кулади). Буни "шаҳарликлар" мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилманг, мен камтар одамман, шунчаки голни нишонлашим керак эди".

"Сити"ни мағлуб этганимиз ва гол урганимдан хурсандман. Бугун лаҳзадан завқ олишимиз мумкин, аммо эртадан бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз керак", – деди Амад.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика