Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
02 июл 09:44
Новости


Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
“Реал Мадрид“ бош мураббийи Хаби Алонсо “Ювентус“ устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Натижа ва ўйиндан жуда хурсандман. Дастлабки чорак соатдан сўнг биз устунликни қўлга киритдик. Биз бугунги баҳсда анча қийинчиликка учрадик. “Ювентус“ марказни эгаллашга интилди ва бунинг натижасида қанотларда бўшлиқлар пайдо бўлди. Биз эса шундан фойдаланишга ҳаракат қилдик“, — деди Алонсо.
Энди “Реал Мадрид“ ярим финал учун кечадиган баҳсда “Боруссия Д“га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 5 июлга белгиланган.
Похожие новости

Комментарии