RU

Последние новости

12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  0 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  11 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  4 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  11 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  9 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2

Алоҳида терма жамоа Новости

Алоҳида терма жамоа

Хоккей бўйича жаҳон кубогида Европа ва Шимолий Американинг 23 ёшгача бўлган спортчилардан тузилган термалари қатнашдилар.

Хўш, шуни футболга татбиқ этиб, эътибордан четда қолаётганлардан алоҳида жамоа тузилса, қандай бўларкин? Албатта, бу таркибдан ўрин эгаллайдиганларнинг ҳар қандай «дрим-тим»га етарлича қаршилик кўрсатишларини тахмин қилиш қийин эмас. Келинг, ҳозир ушбу рўйхатдан кимлар ўрин олиши мумкинлигига эътибор қаратсак.

Дарвозабон

Эдерсон Мораес, Бразилия


Бразилияда юқори даражадаги киперларни топиш қийин, қолаверса, Эдерсонни ҳам шундайлар қаторига киритишга ҳали эрта. Аммо ушбу дарвозабон «Бенфика» сафида мамлакат чемпионатида 10та ўйин ўтказиб, ўзининг энг яхши хислатларини намойиш этишга улгурди. Ҳаттоки, Мораесга «Манчестер Сити» қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ у ҳозирча бунга тайёр эмас. Келинг, Эдерсонга ортиқча баҳо бериб юбормайлик, зеро Европа ташқарисидан келган ёш дарвозабонлар доим ҳам муваффақиятга эришавермайдилар.

Ҳимоячилар

Хосе Хименес, Уругвай


Жанубий Америка чиройли ўйин тарафдори, шу боис бу қитъа кучли ҳимоячилардан кўра, элит даражадаги форвардларни етиштириш борасида етакчилик қилади. Лекин «Атлетико»нинг мустаҳкам мудофаасига назар ташласак, бу фикр ўзини оқламаслиги мумкин. Гарчи Диего Годин фахрийлар қаторига қўшилаётган бўлсада, Хименес учун катта футбол йўли энди бошланмоқда. Ҳозирга келиб, ушбу футболчи ўзининг кучли жиҳатларини намоён этишга улгурди. Мадридликларнинг кам гол ўтказиб юборишаётганида Хосенинг ҳам ҳиссаси катта, албатта.

Маркиньос, Бразилия

Яқинда «ПСЖ»да бразилияликлар - Тиаго Силва, Давид Луис ва Маркиньосдан иборат мустаҳкам ҳимоя қўрғони барпо этилди. Албатта, ушбу учликнинг энг ёш вакили кўпинча қанотда ҳаракат қилишга мажбур бўлаётганди. Бироқ Луис «Челси»га қайтгач, ҳаммаси ўз изига тушди: эндиликда Маркиньос ўз жойига қайтиб, «Рома»даги ўйинларининг кучайтирилган вариантини намойиш этиш имкониятига эга.

Эрик Байи, Кот-д~Ивуар

Ушбу футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтгач, унинг гранд жамоада ўйнашга тайёр эмаслиги ҳақида кўп гапирилди. Зеро, Байи «Вильярреал»да ҳам эндигина асосий таркибга ўрнашиб, атиги бир мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олганди, холос. Бироқ Эрик «қизил иблислар» сафидаги илк ўйинларидаёқ барча шубҳалар асоссиз экани, янги чорловларга ҳамиша тайёр туришини исботлади. У жуда совуққон, бу эса, жаҳоннинг энг кучли лигаларидан бирида тўп сурадиган ҳимоячи учун жуда муҳим.

Ярим ҳимоячилар

Фабиньо, Бразилия


Таянч чизиғи вакилининг пенальтиларни хотиржам ижро этишини ҳар доим ҳам кўравермаймиз. Аммо ёш бразилиялик «Монако»да бу ишни қойилмақом тарзда уддалайди: ушбу хусусияти эвазига Франция чемпионатида 10та гол уришга улгурди. Яккакурашларда кўпинча ғолиб чиқиши эса, Фабиньонинг маҳорати янада ўсаётганидан далолат. Монаколиклар жорий мавсум ютуқларга эришишлари мумкин ва бу борада уларга етакчи футболчиларидан бирининг кўп фойдаси тегиши, шубҳасиз.

Габриэл Барбоса, Бразилия

«Интер»нинг янги юлдузини форвардлар қаторига қўшишимиз ҳам мумкин эди, бироқ олдинги чизиқдаги рақобат кучлилигини инобатга олиб, «Габигол»ни ярим ҳимояга жойлаштирдик. «Сантос»да чиниққан футболчи ҳозир Европани забт этиш тараддудида. Эҳтимол, Барбосанинг сермаҳсуллиги у қадар ёрқин эмасдир, голли узатмалар борасида ҳам мақташга арзигулик натижаларга эришмагандир. Аммо унинг эндигина 20 ёшни қаршилагани мазкур ҳолатдан фожиа ясамасликка ундайди.

Фелипе Андерсон, Бразилия

Жорий йил Олимпиада чемпионига айланган ярим ҳимоячи Европани лол қолдириш билан бирга, ранжитишга ҳам улгурди. Андерсон 2014|2015 йиллар мавсумини ажойиб ўтказди: голлар урди, шерикларини қо­йилмақом узатмалар билан таъминлади, «Лацио» етакчиларидан бирига айланиб, тез орада топ-клубга кетадигандек тасаввур уйғотди. Лекин янги мавсумда ҳозирча унинг ишлари юришмаяпти, аввалги барқарорликка қайтишга қийналмоқда.

Аҳмад Мусо, Нигерия


Россия чемпионатидаги ёрқин ўйинлари орқали Англия чемпионатидан таклиф олган футболчи ўзининг тезкорлиги ва ҳамиша дарвозага хавф солиши билан донг таратди. Агар Мусонинг олдида очиқ зона пайдо бўлса, деярли гол урди деб ҳисоблайверинг. АПЛнинг сўнгги турларида рақиб дарвозасини ишғол қилаётгани туманли ўлкага аста-секин мослашаётганидан далолат.

Ҳужумчилар

Пауло Дибала, Аргентина


«Палермо»да омадли мавсумини ўтказган Дибаланинг «Ювентус»да муваффақиятга эришиши шубҳа остига олинганди. Бироқ сермаҳсуллик бобида ишонч­ни оқлади: «гол}пас» тизимида 30 очко тўплади, жаҳоннинг бадавлат клублари эътиборини тортди, ёш бўлишига қарамай, буюк «Кекса синьора» етакчиларидан бирига айланди. Тўпнинг қаерга боришини олдиндан пайқайди, ажойиб зарбага эга, техникаси юқори, хуллас, келажакда сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиш учун ҳамма нарса етарли.

Мауро Икарди, Аргентина

Мураккаб феъл-атвор ва юксак иқтидорга эга яна бир аргентиналик. Дибала серқирра ўйинчи, аммо ҳақиқий «снайпер»га эҳтиёж туғилса, Маурога мурожаат этаверинг. Гол сезиш қобилияти Икардига «А» сериянинг сўнгги тўрт мавсумида 57та гол уриш имкониятини тақдим этди. Жорий чемпионатда эса аргентиналик ҳужумчининг ҳақиқий юлдузга айланиши эҳтимоли юқори: 5 ўйинда рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол қилди.

Габриэл Жезус, Бразилия

Тез орада «Манчестер Сити» таркиби бразилиялик йигитча ҳисобига кучайтирилиши мумкин. Унинг Рио Олимпиадасидаги ўйинлари кўпчиликка маъқул келди. Жезус эндигина 19 ёшни қаршилади, бироқ ўз юртида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этишга улгурди. Энди европалик мутахассислар томонидан берилаётган юқори баҳони оқлаш қолди, холос. Умуман, Габриэл ўз иқтидоридан унумли фойдаланиб, ўсишга эришса, жаҳоннинг ҳар қандай клубида ўйнаб кетиши, шубҳасиз.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика