Аллегри қандай ҳолатда "Ювентус"дан кетиши мумкинлиги айтилди
10 окт 2023 20:31
Новости
Аллегри қандай ҳолатда "Ювентус"дан кетиши мумкинлиги айтилди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ушбу мавсумдан кейин ишдан кетиши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, раҳбариятнинг шартларидан кейин бош мураббий боши берк кўчага кириб қолган. Клубдагилар агарда жамоа ушбу мавсумда совринларга эга чиқмаса, ишдан кетишини айтишган.
Эслатиб ўтамиз, Аллегри 2021 йил ёзида "Юве"га қайтганидан кейин, жамоа унинг қўл остида бирорта соврин ютмади. "Кекса синьора" Италия Кубоги финалига чиқди, бироқ "Интер"га имкониятни бой берди.
Айни дамда Турин клуби А Серия турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Комментарии