RU

Последние новости

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  0 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  41 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  14 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп" Новости

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Верона"га фақатгина 1 гол урилганидан мамнун эмас.

Турин клуби бош мураббийи ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.

"Қийин ўйин бўлишини билардик, чунки "Верона" жисмонан жуда кучли ва яхши маҳоратга эга футболчилари бор. Иккала жамоада ҳам голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин эди, бироқ амалга ошира олмадик. Якунда ўзимизга керакли натижага эришдик.

Бироқ унчалик яхши ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Сўнгги 5 дақиқаликда биз олдинга ўтишимиз ва иккинчи голни уришимиз, босим уюштиришимиз керак эди. "Верона"га эса жарима майдончамизга тўпни ташлаб қўйса етарли бўларди. Агарда рақиблар ҳисобни тенглаштириб қўйганида ҳозир бошқача кайфиятда ўтирган бўлардим.

Майдонда 59 очко жамғардик. Ушбу ғалаба ортидан "Интер" ва айни дамда "Лацио" ҳамда "Милан" билан фарқни қисқартириб олдик. Яхши натижалар ўзимизга келиб олишимиз учун фойдали. Аммо қадам ва қадам олдинга ҳаракатланиш керак. Ҳозирги жадвалда биз ЕЧЛ зонасидан 4 очко узоқдамиз. Аммо бу кўп.

Такрорлайман, бундай шароитда бизга жуда қийин. Аммо йигитларга раҳмат, борини бермоқда", - деди Аллегри.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика