RU

Последние новости

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  38 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми? Новости

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?

У "Челси" посбони Эдуар Мендининг режасини бузди.

"Ливерпуль" ва "Челси" 4 ой ичида иккинчи марта соврин масаласини пенальтилар сериясида ҳал қилди – ва яна Клопп жамоаси омадлироқ чиқди.

"Ливерпул"нинг бразилиялик дарвозабони Алиссон Мейсон Маунтнинг зарбасини қайтарди ва жамоага Англия Кубогини ютиб берди. Серия давомида зийрак мухлислар посбоннинг кичик ҳийласини пайқаб қолишди.

Ҳар бир пенальтидан сўнг у тўпни олиб, 11 метрликни тепиши керак бўлган жамоаси футболчисига берди. Шу тариқа, тўп "Челси" дарвозабони Эдуар Мендига тушмади.

Февраль ойида Менди Мисрга қарши Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегал дарвозасини қўриқлади. Учрашув пенальтилар сериясига қадар чўзилди ва у ерда Менди шахсан ўзи тўпни рақибларга топширди, кейин эса дарвозага туришга унчалик шошилмади.

Кўпчилик Менди буни рақибларини ғазаблантириш учун атайлаб қилган деб ҳисоблади. Тактика иш берди: Сенегал пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аммо Алиссоннинг айёрлиги туфайли Менди "Уэмбли"да ҳам худди шундай тактикани қўллай олмади.

Ғалабадан сўнг Алиссон шундай деди: "Ажойиб, биз жуда яхши ўйнадик. Бу ҳақиқий жанг бўлди, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик, кейин эса йигитлар пенальтидан унумли фойдаланишди. Қилишим керак бўлган ягона нарса ғалаба сейви эди. Мен ва Менди қойилмақом сейвларни амалга оширдик. Жамоа ёрдамисиз буни уддалай олмасдим".

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика