RU

Последние новости

20:10ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  76 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   254 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Алишер Холиқовни таваллуд куни билан табриклаймиз! Новости

Алишер Холиқовни таваллуд куни билан табриклаймиз!

Бугун “Қизилқум” футбол клуби тажрибали ҳужумчиси Алишер Холиқовнинг таваллуд куни. У ўзининг ўттиз икки ёшини қаршиламоқда.
1997 йилдан бери мамлакатимиз олий лига жамоаларида тўп суриб келаётган Алишер Холиқов ўтган давр мобайнида “Зарафшон” (Навоий), “Бухоро”, “Нефтчи” футол клублари либосида майдонга тушган.

2003-2004 йилларда “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилган иқтидорли ҳужумчи 2013 йилнинг иккинчи ярмидан яна ўз қадрдонлари қаторига келиб қўшилди.

Ўз вақтида Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби таркибидаги сермаҳсул ўйинлари ва чиройли голлари билан мухлсилар меҳрини қозонган ҳужумчимиздан умидимиз жуда катта.

Фурсатдан фойдаланиб, Алишер Холиқовни “Қизилқум” футбол клуби маъмурияти, жамоа аъзолари ҳамда кўпсонли мухлислари номидан туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Ишонамизки, Алишер келгуси ўйинларда ўзининг чиройли голлари билан мухлисларимизни қувонтиришда яна давом этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика