RU

Последние новости

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  2 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   9 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

Алишер Шоғуломов: "Бугун очиқ ўйин кўрсатишга қарор қилмадик" Новости

Алишер Шоғуломов: "Бугун очиқ ўйин кўрсатишга қарор қилмадик"

Про лига 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Оқ-тепа"(0:1) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломов фикрларини билдириб ўтди.




"Биринчи ўринда жамоамизни ғалаба билан табриклайман. Боиси бешта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Жамоамизда катта ўзгаришлар бўлгани сабабли ўйинларимиз қовушмаётганди. Аввалги учрашувларда яхши ўйин кўрсатган бўлсакда натижа ўхшамаётганди. Бугун очиқ ўйин кўрсатишга қарор қилмадик. Ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилдик ва белгилаган вазифани бажардик

Ҳа, айтганимдек янги мураббий келгач жамоада катта ўзгаришлар бўлди. Жамоа шаклланмоқда. Испан услуби остида машғулотларни ўтказмоқдамиз. Мураббий ҳам келаётганда ўзининг услубини сингдириши учун вақт керак бўлишини айтган эди. Бу йил асосий эътиборни ёшларга қаратмоқдамиз ва кейинги йилга жамоани тайёрлаяпмиз. Испаниялик мураббийни айрим сабабларга кўра рўйхатдан ўтказа олмадик.

Жамоамизда айрим муаммолар пайдо бўлди. Айрим ходимларимиз коронавирусга чалинди. Шифокоримиз оилавий сабабларга кўра жамоамизни тарк этди. Бундан ташқари бир нечта футболчимиз коронавирусга чалинди ва ҳозирда изоляцияда. Шу сабабли улар бугун қайдномага киритилмади.

Испаниялик мураббий ўйиндан олдин келганимдан бери ҳали ютмадик, мен омадсиз мураббийманми дея ўзидан ҳафа бўлди. Ғалаба қозонганимиздан кейин эса ундай эмаслигини тушунди.

Жамоамизга испаниялик мураббий келмасидан аввал ҳам ўша услуб остида ишлардик, шахсан ўзим тўп назорати, қисқа ва узун пасларга асосаланган футболни яхши кўраман. Бугун эса тескариси бўлди. Бунга ўзимиз қарор қилдик. Чунки, аввалги ўйинларда тўп назорати биз томонда бўлишига қарамасдан якунда мағлубиятга учраётгандик.

"Шўртан" яхши шаклланган жамоа, ўзим ҳам шу ерда тўп тепганман. Асрор Алиқулов жуда яхши мутахассис, ажойиб мураббий. Улардан кўп нарса ўрганишни истайман. Футболчилик фаолиятларида ҳам яхши ҳимоячи бўлганлар. Ҳимояни қандай ташкил қилиш борасида ушбу инсон билан маслаҳатлашишим керак. Янги мураббийнинг олдига бу йил ўйинни йўлга қўйиш вазифаси қўйилган. Ҳозирда академиямизга ҳам эътибор қаратмоқдамиз",- дейди Алишер Шоғуломов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика