RU

Последние новости

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Алишер Шоғуломов: "Бизда "Тўқимачи" стадиони билан боғлиқ муаммо бор" Новости

Алишер Шоғуломов: "Бизда "Тўқимачи" стадиони билан боғлиқ муаммо бор"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Алишер Шоғуломов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

Бугун мавсумдаги биринчи ғалабани қўлга киритдик. Бизга битта ғалаба зарур эди. Кўрдинглар, ўтган турларда ҳам ёмон ўйин кўрсатмаган эдик. Жамоамиз секин оптимал формага кириб бормоқда. Бугун кузатган бўлсангизлар, учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамиз қисқа узатмалар орқали биз талаб қилган ўйинни кўрсатиб беришди. Ўйинга тайёрлаган ғояларимиз иш бериб биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп йўллагандик. Майдон чими борасида озгина эътироз бор, агар шу омил таъсир кўрсатмаганида балки янада яхшироқ ўйнардик.

- Ўйин давомида кўп асабийлашдингиз. Бу нима билан боғлиқ?


- Асабий холат бу футболчиларнинг оддий вазиятларда ҳам хато қилишидан келиб чиқди. Жамоадошига узатмаларида камчиликлар юзага келиши мени асабийлаштирди.

- "Оқ-тепа" клуби ўзининг титул хомийсига эга бўлиши борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?


- Титул хомий масаласи бўйича бизда ҳаракат бошланган. Ҳозир қидираяпмиз, яхши таклифлар бўлса албатта кўриб чиқамиз. Лекин ҳозирча бизда хомий йўқ, ҳамма ҳаражатлар клубнинг ўз зиммасида. Биз уй ўйинларимизни "Тўқимачи" стадионида ўтказиб келаётгандик. Ҳозир стадион бўйича озгина муаммолар юзага келди. Балки энди у стадионда ўйнамаслигимиз ҳам мумкин.

- Аваз Агалиев иккинчи бўлимнинг охирларида жароҳат билан ўйнагандек кўринди...


- Аваз Агалиевда қишки йиғинимизнинг охирида таркибимизга қўшилганди. У секин-секин жамоамизга мослашиб бормоқда. У 6-7 ой футбол ўйнамади, вақт мобайнида оптимал формасига чиқиб олади.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика