RU

Последние новости

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

Алишер Шоғуломов: “Бир текисда ўйнай олмаётганимизга қайсидир маънода тақвим сабабчи. Лекин...” Новости

Алишер Шоғуломов: “Бир текисда ўйнай олмаётганимизга қайсидир маънода тақвим сабабчи. Лекин...”

Про лига 18-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Оқ-тепа”(0:1) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрларини билдириб ўтди.

“Қизиқарли учрашув бўлди. Устунлик яққол жамоамиз томонида эди. Футболчилар олдига қўйилган вазифани бажаришди. Тўғри футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Бу ўйинда академиямиздан чиққан яна бир ёш футболчи асосий таркибда дебютини ўтказди. Дебютини нишонлаган ҳар бир футболчи биз учун фахр, ўзига ҳос байрам ҳисобланади. Яхши таассурот қолдирди, голли пас берди. Икки баробар хурсандмиз.

Бир текисда ўйнай олмаётганимизга қайсидир маънода тақвим сабабчи. Лекин барча жамоалар бир хил тақвимда ҳаракат қилди. Ҳозир гапирсам баҳона қилгандек бўлиб қоламан. Мавсум ўртасида молиявий сабабларга кўра еттита футболчимизни Суперлига клубларига ижарага берганмиз. Бу йилги асосий мақсадимиз ёш футболчиларга имкон берган ҳолда кейинги мавсумга жамоани шакллантириш эди.

Жорий йилги Про лига баҳслари қизиқарли ўтмоқда. Айниқса юқори тўртлик жамоалари билан ўйинлар шиддатли кечди. Қуйи тўртликда ҳам кураш қизғин кечмоқда. “Хоразм” ҳам яхши жамоа, бизга бегона бўлмаган мураббий ишламоқда. Александр Ежовни кейиги мавсум жамоамизга қайтаришимиз керак”,- дейди Алишер Шоғуломов.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика