RU

Последние новости

18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  0 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  5 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  3 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2

Алишер Никимбаев: "Тасаввур қилинг, Чилонзор тумани Осиё кубогида ғолиб чиққан..." Новости

Алишер Никимбаев: "Тасаввур қилинг, Чилонзор тумани Осиё кубогида ғолиб чиққан..."

Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев куни кеча ПФЛ биносида бўлиб ўтган 2023 йилги Суперлига режаси бўйича йиғилиш ҳақида яна бир фикр билдирди.

"Айтганча, ПФЛдаги йиғилишда Қатар чемпионати тилга олинибди. Унда контекст бироз бузилган эди. Шу боис, Қатар футболига алоқаси бор инсон сифатида бир нарсани тушунтириб бераман.

Қатар аҳолиси 2,7 миллион кишини ташкил этади. Шу билан бирга маҳаллий аҳоли атиги 300 минг кишини ташкил қилади. Яъни, аҳоли сони бўйича Қатар тахминан Тошкент билан тенг, аммо салоҳиятли футболчилар ва томошабинлар нисбати бўйича Қатарни, масалан, Чилонзор тумани билан солиштирсак бўлади.

Тасаввур қилинг, Чилонзор туманининг иккита чемпионатида жами 20 та жамоа иштирок этади, шундан 17 таси профессионал ва 3 таси ҳаваскор. Шу билан бирга, ҳаваскорлар учун алоҳида чемпионат ҳам мавжуд.

Яна тасаввур қилинг, Чилонзорнинг 3-4 клуби Осиё чемпионлар лигасида мунтазам қатнашиб, ҳатто гуруҳдан чиқиб туришади. Чилонзор терма жамоаси эса Осиё Кубогида иштирок этиб, ҳаттоки сўнгги турнирда ҳам ғалаба қозонган. Тасаввур қилдингизми?

Ҳа, Қатарда жуда кўп пул бор. Лекин мамлакатда кўп пул бор дегани доим ҳам футболда катта пул бор дегани эмас. Масалан, аҳоли жон бошига ЯИМ Қатардан юқори бўлган мамлакатлар рўйхатида Люксембург, Сингапур ва Ирландия бор. Уларнинг клубларини бой деб ҳисоблаш мумкинми?

Қатар клублари жуда кўп пул сарфлашади, чунки уларнинг лигаси ўзини ўзи қоплайди, бадал пули олмайди ва даромадларини клублар билан баҳам кўради. Ҳа, давлат пулининг маълум улуши бор, лекин клублар ўз маблағларини сарфлашда чекланган: маошлар учун даромаднинг маълум фоизидан кўпроғини сарфлай олмайсиз.

Дарвоқе, жорий мавсум Қатар Юлдузлар лигасида сўнгги бор 12 та клуб иштирок этмоқда. Келгуси мавсумдан бошлаб уларнинг сони 10 та бўлади. Клублар кўпроқ ўйин ўтказишлари учун турнир уч босқичда ўтказилади.

Аммо иккинчи дивизионда ҳозиргидек 8 та эмас, 10 та клуб бўлади. Айтганча, Қатарда бу ОЧЛдаги иштирокка таъсир қилишини билиб туриб, Юлдузлар лигасини қисқартиришга қарор қилишди. 2024-25 йилги мавсумдан бошлаб Қатарнинг 3 тадан ортиқ клуби Чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди.

Бу ерда клуб вакиллари билан учрашувлар қандай ўтказилиши ва Лига клублар манфаатларини қандай ҳимоя қилиши ҳақида гапирмайман. Барибир ишонмайсиз", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика