RU

Последние новости

12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  0 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  1 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  5 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  7 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1

Алишер Никимбаев ҳам кун мавзусига муносабат билдирди Новости

Алишер Никимбаев ҳам кун мавзусига муносабат билдирди

"Локомотив" шифокори Аброр Пирриевнинг ўз телеграм каналига қўйган пости кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Маълумки, кеча Суперлига 23-тур доирасида "Локомотив" - АГМК учрашуви ўтказилди ва бунда "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан олдин ҳаво совуқ бўлгани учун "Локо" футболчилари шортик остидан ички кийим (гамаш) кийиб майдонга тушишни мақсад қилишди, албатта танани иссиқ тутиши учун. 

Бироқ ички кийим (гамаш) қора рангда бўлгани учун учрашув комиссари Сардор Қудратуллаев билан ҳакамлар назоратчиси Маъмур Саидқосимов футболчиларга гамаш кийишга рухсат бермади. Негаки футболчилар шортиги қизил рангда эди. Аброр Пирриев мана шу масалани кўтариб, аввало соғлик бирламчи эканини назарда тутиб фикр билдирди. 

Кейинчалик унинг фикрига ПФЛ расмий сайти муносабат билдирди. Шунингдек, сайтимиз ходими Маъмур Саидқосимовдан интервью олиб, унинг фикрини чоп этди.

 

Бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаевни ҳам ушбу мавзу бефарқ қолдирмади ва таниқли мутахассис ўз телеграм каналида фикр қолдирди. 

Хусусан Алишер Никимбаев шундай ёзган: "Шифокор Аброр Пирриев футболчиларнинг қўшимча экипировкаси қандай рангда бўлиши ҳақида яхши мавзуни кўтарди. Унга ПФЛ ва кечаги ўйин назоратчиси оперативлик билан жавоб қайтарди. Улар бу ўринда ўйин қоидаларини ёдга олиб, ички кийим шортик билан бир хил рангда бўлиши эканлигига урғу қаратишган". 

"Фақат шу ўринда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керакки, ўйин қоидаларига кўра дарвозабонлар формаси ҳам ҳакамлар ва майдондаги бошқа футболчилар формасидан фарқ қилиши талаб этилади. Агар дарвозабонда бошқа форма бўлмаса уни алмаштирмаслиги мумкин. Кечаги ўйинда эса ҳар икки жамоа дарвозабонлари, шунингдек ҳакамлар ҳам қора рангли либосларда ҳаракат қилишди. Бундан кўриниб турибдики, кечаги ўйин пайтида на "Локомотив" дарвозабони, на АГМК посбони ва на ҳакамлар бригасида қора формадан бошқаси бўлмаган". 

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика