RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Алишер Никимбаев: "Энди ривожланган мамлакатлардаги ЖЧга бораман" Новости

Алишер Никимбаев: "Энди ривожланган мамлакатлардаги ЖЧга бораман"

Бир неча халқаро мусобақаларда иштирок этиб тажрибасини оширган Алишер Никимбаевнинг ЖЧ олдидан фикрлари билан қизиқдик.
- Ёшликда Сиз илк бор томоша қилган жаҳон чемпионати қайси?
- Биринчи бор телевизор орқали 1982 йил Испанияда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигини кўрганман. Ўшанда собиқ иттифоқ телевидениеси ўз кўрсатувларини кечқурун соат 23:00гача намойиш этар, охирги кўрсатув тугаганидан сўнг экранда “Телевизорни ўчириш эсдан чиқмасин” деган ёзув пайдо бўларди. Жаҳон чемпионати баҳслари соат 2:00дан бошлангани учун озгина мизғиб олиб кечаси соат иккида турар ва ТВда футбол кўрардим. Аниқ эсимда, ўша мундиал финалини уч марта томоша қилгандим. Дастлаб тўғридан-тўғри, кейин эрталаб такроран ва ўша куни кечқурун яна такрор эфирга узатилганида кўргандим.




МДҲ мамлакатлари ва Хитойдан келган ОАВ ходимлари билан

- Биринчи бор қайси жаҳон чемпионатига боргансиз ва қандай хотиралар қолган?
- 2006 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатига борганимдан беҳад хурсандман. Бу мен илк бор ўз кўзим билан кўрган жаҳон биринчилиги бўлганди. 2008 йил эса Европа чемпионатида иштирок этганман. Мундиалдан ажойиб хотиралар қолган. Қизиқ воқеалар биз аэропортдалигимиздаёқ бошланган. Франкфурт аэропортида чегара назоратида турганимда ёш келин-куёвга кўзим тушган, кейин билсам улар асал ойини жаҳон чемпионатини кўришдан бошлашни мақсад қилган эканлар. Германиядаги мундиал ҳар томонлама яхши бўлган. Ташкилий қўмитага алоҳида раҳмат айтсак арзийди, чунки улар журналистларга шаҳарлараро қатнаш учун бепул поезд ташкил қилиб беришганди. Ўшанда футбол туфайли Германиянинг 12та шаҳрида бўлиб, 19та ўйинни бевосита стадионда кузатгандим.




ЖАР. Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси билан



- Таассурортлар қандай бўлган?

- Йўқ, чорак финалдан кейин ортга қайтишга тўғри келганди. Ўшанда ЎФФда фаолият юритардим, менга таътил берилганидан фойдаланиб жаҳон чемпионатига боргандим. Германияга борганимда футболдан ташқари шаҳарларни кезиб, турли тарихий жойларга борганман. Берлиндаги рейхстаг, Бранденбург дарвозаси, Унтер-ден-Линден кўчаси шулар жумласидан. Қолаверса, “Штутгарт” стадионида жойлашган “Мерседес” музейига ҳам борганман. Бир сўз билан айтганда, Германиядаги мундиал катта байрам бўлганди. Бошқа давлатлардан қарийб бир миллион турист келганди. 2010 йил ЖАРжда ўтказилган жаҳон чемпионатига эса кўпи билан 250 минг турист борган экан.




Нельсон Мандела майдонида

- Шу ўринда бир савол туғилади: 2011 йилги Осиё чемпионатига борганимизда кўпчилик ташкилий томондан Қатар Германиядан ўзиб кетди деган гапни айтганди. Бу борада нима дея оласиз?
- Мен Қатардаги қитъа биринчилигига бормаганман. Шу боис бу борада аниқ бир гапни айтишим қийин. Фақат шуни қўшимча қилишим мумкин, Қатарда ҳам жаҳон чемпионати пайтида журналистлар учун барча ташкилий масалалар ҳал қилиб берилади. Осиё чемпионатида Қатарда ОАВ ва техник ходимларга бепул таомлар берилар эди. Бу кунгача биронта мусобақада бунақаси бўлмаган.

- Маълумки, Сиз анчадан бери Англия терма жамоасига мухлислик қиласиз. Бу жаҳон чемпионатида инглизлардан қандай натижа кутяпсиз?
- Англия “ўлим гуруҳи”га тушганидан кейин нима ҳам дея олардим. Англия ўз гуруҳида Италия ва Уругвайга қарши баҳс олиб боради. Ҳозир вазият шундайки, Англия гуруҳда қолиб кетиши ҳам, гуруҳдан чиқадиган бўлса финалгача боришиям мумкин.

- Осиё жамоаларидан қандай натижа кутяпсиз?

- Менимча, Австралия жуда қийин гуруҳга тушди. Уларда имконият йўқ ҳисоби. Япония эса нисбатан енгил гуруҳдан жой олган ва бу жамоадан кейинги босқичга чиқишни кутса бўлади. Эрон ва Жанубий Кореяда ҳам имконият бор, фақат бу икки жамоа мундиалга кучли тайёргарлик кўра олмади. Шу боис бир нарса дейиш қийин.

- Бу сафар Бразилияга боришни мақсад қилмадингизми?

- Йўқ. Германиядаги мундиалдан кейин ЖАРдаги мусобақада кўп муаммоларга дуч келгандик. Эшитишимча, Бразилияда ҳам шароитлар яхши эмас экан. Шунинг учун бундан кейин фақат ривожланган давлатларга бормоқчиман.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Фото А.Никимбаев архивидан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика