RU

Последние новости

18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  3 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  43 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  5 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади" Новости

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади"

Про лига 3-тури доирасидаги "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Алишер Латипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дердим, "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда хатолар туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартиришга интилдик, аммо омад биз томонда бўлмади. Гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлганди. Рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик.

Футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини кўриб, таҳлил қиламиз. Битта шижоатнинг ўзи билан ўйнаш етарли эмас. Бугун аксарият ўйинчилар, аниқроғи, 1-2 нафар футболчимиз кўрсатмани бажара олмади. Шу боис иккинчи таймда ўзгаришлар қилиб, вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Аммо гол уриш учун омад келмади. 

Амиржон Сафаров? У аслида ҳужумчи саналса-да, уни чап қанотда ўйнатяпмиз. Амир ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман. Жамоамиз, таркибимиз янгилиги учун йигитларнинг бир-бирини янада яхшироқ тушуниши учун ҳам ҳали яна вақт талаб этилади. Мағлубиятга қарамай, жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман", – деди "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика