Алишер Аҳмедовга жавоб берилди
25 янв 2016 12:32
Новости
Алишер Аҳмедовга жавоб берилди
Мавсумлар оралиғида жамоамиз сафига қўшилган дарвозабон Алишер Аҳмедов янги мавсумда “Навбаҳор”да тўп тепмайдиган бўлди.
2015 йилги мавсумни Мальдив оролларининг “Нью Радиант” клубида ўтказган дарвозабон маълум вақт давомида жамоамиз сафида кўрикдан ўтди. Якунда мураббийлар Аҳмедовнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишмади. Шу сабабли, Алишерга жавоб берилди. Бундан ташқари яна бир дарвозабон Мирзоҳид Маматхановга ҳам мураббийлар жавоб беришга қарор қилишди. Асосий таркиб билан шуғулланган Амир Эргашев, Азиз Умаров ва Акбаршо Рашидхановлар эса “Металлург” билан ўтган назорат ўйинидан кейин Наманганга қайтишди. Улар энди тайёргарликни ёшлар жамоаси билан бирга олиб боришади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии