RU

Последние новости

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  6 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

Алишер Абдувоҳидов: “Нефтчи”ни Суперлигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қиламиз” Новости

Алишер Абдувоҳидов: “Нефтчи”ни Суперлигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қиламиз”

Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган “Нефтчи” - “Зирабулоқ” (8:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Алишер Абдувоҳидов сайтимизга интервью берди.

Бугуги учрашувда биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон кубоги учрашувлари ҳар доим қизиқарли тарзда кечади. Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик, мухлисларимиз қаршисида йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Кейинги босқичда қайси жамоа билан тушимиздан қатъий назар, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

“Нефтчи”га Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги” мусобақасидан олдин Баҳром Ҳайдаров таклифига кўра келгандим. Жамоа таркибида кўрикдан ўтиб, шартнома тузишга муваффақ бўлдим.

Фарғоналик мухлисларни биламиз, уларни севимли жамоаларни қўллаб-қувватлаш бўйича юртимизда етакчи ўринларда туришади. Барча “Нефтчи”мухлисларини учрашувларга ташриф буюриб, қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Насиб қилса астойдил ҳаракат қилиб “Нефтчи”ни Суперлигага қайтаришга ҳаракат қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика